Брит мила - хатна маросими бўлиб, яҳудий фарзанди туғилганининг саккизинчи куни бажарилади. Бироқ, хатна катта ёшдаги инсонларда ҳам қилиниши мумкин.Шунингдек, у эркалар учун ғуюр (яҳудийлик динини қабул қилиш) жараёнида асосий шартлардан бири сифатида белгиланган. Яҳудий донишмандлари брит миланинг саккизинчи куни ўтказилишининг ба’зи сабабларини келтириб ўтадилар:
тиббиёт нуқтаи назаридан бола саккиз кун ичида ушбу жараёнга тайёр бўлади;
ушбу муддат ичида боланинг соғлиги брит милага тайёр ёки йўқлигини кўрсатади;
Талмудга кўра, она бу вақт ичида ўзини тиклаб олади ва ҳурсандчилик ҳодисасига қатнашади. Шанба куни қон чиқариш та’қиқланган бўлсада, хатна қилиш бундан мустаснодир. Таврот брит милани саккизинчи кун деб, аниқ белгилаб, шанба кунини истисно қилмаган. Бироқ, боланинг соғлигиёки бошқа бирор сабабга кўра, брит мила саккизинчи куни қилинмасдан қолдирилса, Шанба куни уни қилишга рухсат берилмайди. Брит милани кундузи қилишлик буюрилади.Одатда брит мила синагогада тонгги ибодатдан сўнг амалга оширилади. Ҳозирги кунда Исроилда ўн кишидан иборат жамоа бўлиб, уйда ҳам брит мила қилиш урфга кирган. Брит мила махсус ўқитилган моэл томонидан қилинади.Унга “сандак” ёрдам бериб туриши белгилаб қуйилган.Маросим якунида барча йиғилганлар боланинг ота-онасини табриклайдилар.Шундан сўнг, унга исм қўйилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 97.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.