Britaniya Birmasi
Британия Бирмаси (инглизча: Бритиш Бурма) — ХИХ аср ўрталаридан 1948-йилгача Жануби-Шарқий Осиёдаги Британия мустамлакачилигининг тузилмаси. 1937-йилгача колония Британия Ҳиндистонининг бир қисми эди.
1948-йилда Британия Бирмаси мустақилликка эришди.
Тарихи
ХИХ асрдан инглиз мустамлакачилиги Мянмани босиб олишга киришдилар. 1824-йил 5-мартда Англиянинг Шарқий Ҳимдистон компанияси Мянмага қарши уруш бошлади. Аракан, Тенсарим вилоятларини босиб олди. Пекин инглизлар каттик, қаршиликка дуч келиб, урушни давом эттиролмадилар. 1852-йил мамлакатда мон, шан ва карен халқлари ғалаён кўтарди. Шу вақтда Шарқий Ҳиндистон компанияси Мянманинг Пегу вилоятини эгаллади. 1885-йил инглизлар мустақил Ава давлатини енгиб, бутун Мянмани ўз мустамлакасига айлантирди ва уни Британия Ҳиндистони таркибига қўшиб олди. Мустамлакачилар барча ҳосилдор ерларни тортиб олиб, миллий бойликларни талади. Бунга жавобан миллий озодлик ҳаракати авж олди. 1920-йил талабаларнинг Янгондаги биринчи ғалаёни мянмаларнинг миллий озодлик қаракати ривожланишига туртки бўлди. 1930—1932-йилларда мустамлакачилар ва маҳаллий ҳукмдорларга қарши катта ғалаёнлар бўлиб ўтди. Миллий озодлик ҳаракати 30-йилларнинг 2-ярмида бутун мамлакатга ёйилди.
Мустамлакачилар халқ ғалаёнларини тўхтатиш мақсадида Мянмани Британия Ҳиндистони таркибидан ажратдилар (1937). Лекин бу тадбир миллий озодлик ҳаракатининг ривожланишига тўсқинлик қилолмади. 1942-йилда Мянмани Япония босиб олди. Мянма халқи япон босқинчиларига қарши курашди. 1944-йилда Мянма халқининг миллий қахрамони Аун Сан Халқ озодлиги антифашист лигасини тузди. Аун Сан ва Не Вин бошчилигидаги Миллий армия ва халқ лашкарлари босқинчиларга қарши қуролли қўзғолон кўтардилар. Японлар мамлакатдан қувиб чиқарилди (1945). Англиялик мустамлакачилар Мянма ҳукумати раҳбарларига қарши суиқасд уюштириб, Аун Сан ва унинг бир неча сафдошини ўлдирдилар (1947). Шунга қарамай, ватанпарварлар ички ва ташқи реаксияга қарши курашни янада кучайтирдилар. Ниҳоят, Англия Мянма миллий мустақиллигини тан олишга мажбур бўлди ва таъсис мажлиси ўтказишга розилик берди (1947-йил январ). 12-февралда Мянмадаги турли халқлар вакиллари Панлоне конференсиясида мустақил давлат — Бирма Иттифоқини тузиш тўғрисида келишиб олдилар (1989-йилгача мамлакат шу ном билан аталди). 1947-йил 24-сентабрда бўлиб ўтган таъсис мажлиси Мянма конституциясини қабул қилди. 17-октабрда имзоланган шартномага биноан, Мянма Британия империясидан чиқси. 1948-йил 4-январда расмий равишда мустақил давлат деб эълон қилинди.
Бошқарувчилари
Қуйи Бирма бош вакиллари
| Вакиллик муддати | Қуйи Бирма бош вакиллари[1] |
|---|---|
| 1862-йил 31-январ — 1867-йил 16-феврал | Артур Первес Фер |
| 1867-йил 16-феврал — 1871-йил 18-апрел | Алберт Фитч |
| 1871-йил 18-апрел — 14 апреля 1875-йил 14-апрел | Эшли Иден |
| 1875-йил 14-апрел — 1878-йил 30-март | Огастес Томпсон |
| 1878-йил 30-март — 1880-йил 2-июл | Чарлз Этчинсон |
| 1880-йил 2-июл — 2 марта 1883-йил 2-март | Чарлз Эдвард Бернард |
| 1883-йил 2-март — 1886-йил 26-феврал | Чарлз Тодд |
Бирма бош вакиллари
| Вакиллик муддати | Бирма бош вакиллари[1] |
|---|---|
| 1886-йил 26-феврал — 1886-йил 25-сентябр | Чарлз Тодд |
| 1886-йил 25-сентябр — 12 марта 1887-йил 12-март | Чарлз Эдвард Бернард |
| 1887-йил 12-март — 10 декабря 1890-йил 10-декабр | Чарлз Тодд |
| 1890-йил 10-декабр — 3 апреля 1895-йил 3-апрел | Александр Маккензи |
| 1895-йил 3-апрел — 1897-йил 1-май | Фредерик Виллиам Фраер |
Бирма Генерал-губернаторлари
| Вакиллик муддати | Бирма Генерал-губернаторлари[1] |
|---|---|
| 1897-йил 1-май — 1903-йил 4-апрел | Фредерик Виллиам Фраер |
| 1903-йил 4-апрел — 1905-йил 9-май | Ҳю Барнс |
| 1905-йил 9-май — 1910-йил 19-май | Герберт Вайт |
| 1910-йил 19-май — 1915-йил 28-октябр | Ҳарви Адамсон |
| 1913-йил 15-май — 1913-йил 1-ноябр | Жорж Шоу |
| 1915-йил 28-октябр — 1917-йил 22-сентябр | Спенсер Ҳаркот Батлер |
| 1917-йил 22-сентябр — 1918-йил 15-феврал | Уолтер Райс (вазифасини бажарувчи) |
| 1918-йил 15-феврал — 1922-йил 21-декабр | Режиналд Креддок |
| 1922-йил 21-декабр — 1923-йил 2-январ | Спенсер Батлер |
Бирма губернаторлари
| Вакиллик муддати | Бирма губернаторлари[1] |
|---|---|
| 1923-йил 2-январ — 1927-йил 20-декабр | Спенсер Ҳаркот Батлер |
| 1927-йил 20-декабр — 1932-йил 20-декабр | Чарлз Иннес |
| 1932-йил 20-декабр — 8 мая 1936-йил 8-май | Ҳю Стефенсон |
| 1936-йил 8-май — 1941-йил 6-май | Арчибалд Кокрейн |
| 1941-йил 6-май — 1946-йил 31-август | Режиналд Дорман-Смит |
Япония ишғол қўмондонлиги
| Вакиллик муддати | Япония ишғол қўмондонлиги[1] |
|---|---|
| 1942-йил 20-апрел — 1943-йил 18-март | Иида Сёдзиро |
| 1943-йил 18-март — 1944-йил 30-август | Кавабе Масакадзу |
| 1944-йил 30-август — 1945-йил 14-август | Хейтаро Кимура |
Бирма ма’мурияти раҳбари
Ба Мо — (1942-йил 1-август — 1943-йил 1-август)
Давлат бошлиғи
Ба Мо — (1943-йил 1-август — 1945-йил 3-май)
Бирма ҳарбий губернаторлари
Луис Маунтбаттен — (1944-йил 1-август — 1945-йил октябр). Губерт Ранс — (1945-йил октябр — 1946-йил 31-август)
Губернатор
Губерт Ранс — (1946-йил 31-август — 1948-йил 4-январ)
Яна қаранг
Ҳаволалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Бен Cаҳоон. „Мянмар (Бурма)“. WорлдСтатесмен.орг. 2012-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган.
Адабиётлар
- Wалтер Садгун Десаи (1968). Ҳисторй оф тҳе Бритиш Ресиденcй ин Бурма. Лондон: Грегг Интернатионал. ИСБН 0576031526.
- Ж. С. Фурнивалл, "Бурма, Паст анд Пресент", Фар Эастерн Сурвей, Вол. 22, Но. 3 (25 Фебруарй 1953), пп. 21–26, Институте оф Паcифиc Релатионс.
- Эрнест Чеw, "Тҳе Wитҳдраwал оф тҳе Ласт Бритиш Ресиденcй фром Уппер Бурма ин 1879", Жоурнал оф Соутҳеаст Асиан Ҳисторй, Вол. 10, Но. 2 (Сеп. 1969), пп. 253–278, Cамбридге Университй Пресс.
- Мичаэл W. Чарней: Бурма, ин: 1914-1918-онлине. Интернатионал Энcйcлопедиа оф тҳе Фирст Wорлд Wар.