Британия Камеруни (инглизча: Бритиш Cамероонс) — Ғарбий Африкадаги Британия мандати, ҳозир Нигерия ва Камерун ўртасида бўлинган.

Британия Камеруни
инглизча: Бритиш Cамероонс

Буюк Британия мандати
←
1916 — 1961


→
 
→
Байроқ Герб
Мадҳия
Год Саве тҳе Кинг (1916–1952)
Год Саве тҳе Қуээн (1952–1961)
Файл:Унитед Статес Навй Банд - Год Саве тҳе Қуээн.ога
Пойтахти Буэа
Тил(лар)и Инглиз тили (расмий)
Дуала, ороко,
грассфилдс, фула, канури кенг тарқалган
Дини Христианлик (жанубий ҳудуд)
Ислом (шимолий ҳудуд)
Пул бирлиги Британия Ғарбий Африкаси фунти
Тарихий эра Биринчи жаҳон уруши
Майдони 89,526 км²
Комиссар
 - 1916–1917 Кеннет Элфинстоун
 - 1956–1961 Жон Осбалдистон
Тарих
 -  1916-йил 20-июл   Камеруннинг бўлиниши
 -  1961-йил 1-октябр Нигерия ва Камерунга интеграция

Тарихи

Замонавий Камерун ҳудуди “Африка учун кураш” даврида Германия протекторати деб э’лон қилинган. Биринчи жаҳон уруши чоғида инглиз, франсуз ва белгия қўшинлари томонидан босиб олинди ва 1922-йилда Миллатлар лигаси қарорига мувофиқ Буюк Британия ҳамда Франсия мандати остига ўтказилди. Британия қисми Нигерия ва Камерун чегаралари туташган жой билан ажратилган, бир-бирига туташмаган икки ҳудуддан иборат эди.

Франсуз Камеруни 1960-йил январ ойида мустақилликка эришди ва Нигерия ўша йили бироз кейинроқ мустақилликка эришди. Британия ҳудуди тақдири масаласи кўтарилди ва бир неча муҳокамалар ҳамда 1961-йил февралида ўтказилган референдумдан сўнг қарор қабул қилинди. Асосан мусулмонлардан иборат шимолий қисми Нигерияга, жанубий қисми эса Камерунга қўшиб берилди[1].

Манбалар

  1. ↑ Ноҳлен, Д, Креннерич, М & Тҳибаут, Б (1999) Элеcтионс ин Африcа: А дата ҳандбоок, п. 177 ИСБН 0-19-829645-2

Адабиётлар

  • Энгелберт Мвенг: Ҳистоире ду Cамероун. Прéсенcе африcаине, Парис 1963
  • Виcтор Жулиус Нгоҳ: Cамероун 1884—1985. Cент анс д’ҳистоире. CЕПЕР, Яоундé 1990
  • Марк Д. ДеЛанcей, Ребеccа Неҳ Мбуҳ (Ҳрсг.): Ҳисториcал Диcтионарй оф Cамероон (= Африcан Ҳисториcал Диcтионариэс. Банд 113). 4. Ауфлаге. Сcареcроw Пресс, Ланҳам 2010, ИСБН 978-0-8108-5824-4

Ҳаволалар