Britaniya muzeyi

Британия музейи — жаҳондаги энг йирик музейлардан, Лондонда. Европада биринчи давлат музейи. 1753-йилда асос солинган, 1759-йилдан ишга тушган (биноси инглиз сўнгги классицизми услубида қурилган, 1823—47, меъмор Роберт Смирке; тошлар йиғими), Европа, Осиё, Африканинг Ўрта асрлар санъати ёдгорликлари (араб, Эрон, Узоқ Шарқ кулоллик буюмлари, Бенин бронзаси), шунингдек расм, гравюра, кулоллик буюмлари, танга, медаллар тўпланган. Музейнинг этнография бўлимидан Африка, Америка, Океания ва бошқа халқлар маданий ёдгорликлари кенг ўрин олган. Фирдавсийнинг Муҳаммад Жўқий томонидан кўчирилган „Шоҳнома“си (1440, 31 миниатюра билан безатилган), „Бобурнома“нинг қўлёзмаси (ХВИ аср 2-ярмида кўчирилган), Амударё хазинаси (1877, Амударё соҳилидан топилган) ва бошқа шу музейда сақланади. Британия музейи кутубхонасида 7 миллиондан ортиқ китоб, тахминан 105 минг қўлёзма, тахминан 100 минг ҳартия ва ёрлиқ, 3 мингдан ортиқ папирус бор. 1926-йилдан музей ўз журналини нашр этади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |