Britaniya orollari
Британия ороллари — Атлантика океани билан Шим. денгиз оралиғида, Европанинг шим.ғарбида жойлашган. Майдони 314,4 минг км². Материкдан ЛаМанш ва ПадеКале бўғозлари ажратиб туради. Британия оролларининг 2 та йирик оролида Буюк Британия ва Ирландия давлатлари жойлашган. Британия ороллари бир неча майда (Гебрид, Оркни ва Шетланд) ороллар тўдасини, шунингдек Англси, Мен ва бошқа оролларни ҳам ўз ичига олади. Баъзан Британия ороллари таркибига Норманд оролларини ҳам киритадилар. Ер юзаси асосан текис, ўртача баландликдаги (Пеннин ва Грампиан) тоғлар ҳам бор. Иқлими денгиз иқлими. Йиллик ҳаво температураси 8—14°. Ёғин 600 мм дан 2000 м гача. Дарёлари тўлиб оқади, қишда музлайди. Кўл ва яйловлар кўп, кичикроқ ўрмонлар бор. "
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |