Brittany Murphy

Бриттани Анне Мерфи-Монжак (1977-йил 10-ноябр-2009-йил 20-декабр) америкалик актриса ва қўшиқчи бўлган[1]. Атлантада туғилган Мерфи ўсмирлик чоғида Лос-Анжелесга кўчиб ўтган ва актёрлик фаолиятини давом эттирган. Унинг энг катта шуҳрат олиб келган роли „Cлуэлесс“ (1995) филмидаги Таи Фрейзер роли ҳисобланади. Ушбу филмдан сўнг „Фреэwай“ (1996) ва „Бонгwатер“ (1998) каби мустақил филмларда ёрдамчи ролларни ижро этган. У 1997-йилда Артур Миллернинг „А Виэw фром тҳе Бридге“ филмидаги Бродвей спектаклида дебют қилган. Бу ролидан олдин „Гирл Интерруптед“ (1999) филмида Даисй Рандоне ва „Дроп Деад Горгеоус“ (1999) филмида Лиза Свенсон ролларини муваффаққиятли рол ижро этди.
2009-йил 20-декабрда Мерфи 32 ёшида баҳсли вазиятларда дунёдан кўз юмди. Коронернинг ҳукми зотилжам бўлиб, камқонлик ва турли рецепт бўйича дори-дармонларни суиистеъмол қилиш натижасида касаллик авж олиб кетгани таъкидланган.
Ёшлик йиллари
Бриттани Анне Бертолотти Жоржия штатининг Атланта шаҳрида Шарон Кетлин Мерфи ва Анжело Жозеф Бертолотти оиласида дунёга келган[2]. У икки ёшида ота-онаси ажрашишди. Мерфи Ню-Жерси штатининг Эдисон шаҳрида онаси қарамоғида вояга етди. Британининг ўлим ҳақидаги биринчи гувоҳномасида Бертолотти отаси сифатида кўрсатилмади. Эдисон ўрта мактабига ўқишга киришидан аввал, Мерфи актёрлик карерасини давом эттириши учун оиласи 1991-йилда Лос-Анжелесга кўчиб ўтишга мажбур бўлди[3][4][5].

Фаолияти
Актёрлик карераси
Мерфи 1982-йилда Ню-Жерси штатининг Колония шаҳридаги „Верне Фаулер“ рақс ва театр санъати мактабида таҳсил олди. Тўрт ёшидан бошлаб 13 ёшида Калифорнияга кўчиб ўтгунга қадар қўшиқ айтиш, рақсга тушиш ҳамда актёрлик билан шуғулланди[6]. Мерфи ўзининг Бродвейдаги дебютини 1997-йилда Кетрин ролида Артур Миллернинг „АВиэw фром тҳе Бридге“ филмининг жонлантирилишида фахрий актёрлар Энтони ЛаПаглиа ҳамда Эллисон Жаннига қарши ўтказган[7].
У 2000-йилларни Майкл Дуглас билан бирга „Донът Сай а Wорд“ (2001) филмида бош рол билан бошлаган.
Мусиқаси

Мерфи карерасига қўшиқчи сифатида ҳам кираган. У: „Менинг қўшиқчи овозим гапираётган овозимга ўхшамайди. Мен буни доим сир тутганман ва ҳеч қачон ўз шарафини олмайман, чунки овоз ёзиш студиясида микрофон ортида ишлашни ўрганмоқчи бўлдим ва баъзи қўшиқчилар ўз албомларида ёзаётганимни билишмайди ҳам“- деб ўзининг интервюсида таъкидлаб ўтди[8].
У 1990-йилларнинг бошларида актёр Эрик Балфоур билан „Блессед Соул“ номли гуруҳда фаолият олиб борди. 2006-йил 6-июнда Мерфи ва Пол Оакенфолд „А Ливелй Минд“ албомидан „Фастер Килл Пуссйcат“ синглини чиқардилар. Қўшиқ клуб ҳитига айланиш билан бирга „Биллбоардъс Ҳот Данcе Cлуб Плай“ чартида биринчи ўринни эгаллаган[9]. У 2006-йил июн ойида Буюк Британияда эттинчи рақамни ҳам эгаллаган[10].
Шахсий ҳаёти
2002-йил охирида Мерфи „Жуст Мерриэд“ филмидаги ҳамкасби Эштон Кутчер билан учрашишни бошлаган. Илгари истеъдод менежери Жефф Кватинец билан унаштирилган Мерфи 2005-йил декабр ойида „Литтле Блаcк Боок“ филмида ишлаётган пайтда танишган продюсер ёрдамчиси Жо Макалусо билан унаштирилган эди[11]. 2006-йил август ойида улар ўзларининг муносабатларини тугатганларини маълум қилдилар[11]. 2007-йил май ойида Мерфи Лос-Анжелесдаги яҳудийларнинг шахсий маросимида британиялик ссенарий муаллифи Саймон Монжак билан турмуш қурди[12].
2000-йилларнинг бошларида Мерфи катта миқдорда вазн йўқотди[13][14]. Ушбу воқеа кокаинга қарамлик ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлган[13][15]. 2005-йилда Мерфи „Жейн“ журналига бундай даъволарга қарши чиқиб: „Йўқ, мен буни умрим давомида синаб кўрмаганман“-дея таъкидлади ва бу миш-мишлар ёлғон эканлигини айтиб ўтди[13][15].
Ўлими
2009-йил 20-декабр куни соат 8:00да Лос-Анжелес ўт ўчириш бошқармаси Лос-Анжелесдаги Мерфи ва Монжакнинг уйида „тиббий сўров“га жавоб берди. Афтидан, у ҳаммомда йиқилиб тушганди[16]. Ўт ўчирувчилар Мерфини воқеа жойида жонлантиришга ҳаракат қилдилар. У Сидарс-Синай тиббиёт марказига этказилган ҳамда у ерда соат 10:04 да ҳалок бўлган[16][17][18].
2009-йил 24-декабрда Мерфи Ҳоллйwоод тепалигидаги „Форест Лаwн Мемориал“ паркига дафн қилинган[19].
Жамғармалари
2010-йил январ ойида Мерфининг онаси Шарон ва унинг беваси Саймон Монжак болалар бадиий таълими учун хайрия жамғармаси, шунингдек, УСО ва саратон тадқиқотларини қўллаб-қувватловчи Бриттани Мерфи жамғармасини туздилар[20][21].
Жамғарма 2010-йил 4-февралда Беверли -Хиллздаги „Сабан“ театрида ўтказилган маблағ йиғиш тадбирида ишга туширилган[22].
2013-йил 10-ноябрда Бриттани Мерфи фонди унинг отаси Анжело Бертолотти томонидан расман қайта ишга туширилади[23].
Мукофотлари ва номинациялари
| „Cирcуит Cоммунитй Аwардс“ мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Йил | Туркум | Натижа |
| 1995-йил | „Бест суппортинг Аcтресс ин а суппортинг рол“ | Номзод қилиб кўрсатилган |
Манбалар
- ↑ „Бриттанй Мурпҳй Деатҳ Cертифиcате“. 2014-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-март 2010-йил.
- ↑ „Аcтресс Бриттанй Мурпҳй деад ат 32“. CНН (20-декабр 2009-йил). Қаралди: 20-декабр 2009-йил.
- ↑ Рочлин, Маргй. „Филм; А Ёунг Троупер Wҳо Плайс Cразй ас Wелл ас Сехй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (30-сентабр 2001-йил), с. 2. Қаралди: 20-декабр 2009-йил.
- ↑ „Аcтресс Бриттанй Мурпҳй диэс ин ЛА ат аге 32“. Ассоcиатед Пресс (20-декабр 2009-йил). 2014-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июл 2013-йил.
- ↑ „Бриттанй Мурпҳй Деад: Диэс Ат Жуст 32“. Тҳе Ҳуффингтон Пост (20-декабр 2009-йил). Қаралди: 5-март 2010-йил.
- ↑ „Ментор ремемберс Бриттанй Мурпҳй ас 'талентед чилд'“. CНН (21-декабр 2009-йил). Қаралди: 27-апрел 2010-йил.
- ↑ Тҳе Броадwай Леагуэ. „Тҳе оффиcиал соурcе фор Броадwай Информатион“. ИБДБ (10-ноябр 1977-йил). Қаралди: 7-апрел 2011-йил.
- ↑ Cарролл. „Бриттанй Мурпҳй: Тҳе Мусиc Cареэр Тҳат Мигҳт Ҳаве Беэн – МТВ Мовиэ Неwс“. МТВ (21-декабр 2009-йил). 2012-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2011-йил.
- ↑ „Паул Оакенфолд Албум & Сонг Чарт Ҳисторй“.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам) - ↑ „"Фастер Килл Пуссйcат" Тҳе Оффиcиал Чарц Cомпанй паге“.
- ↑ 11,0 11,1 Инграссиа. „Бриттанй Мурпҳй, Фианcé Энд Энгагемент“ (2006-йил 22-август). 3-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-сентабр 2009-йил.
- ↑ Флеэман. „Бриттанй Мурпҳй Марриэс Wритер-Диреcтор“ (5-август 2007-йил).
- ↑ 13,0 13,1 13,2 Диллон, Нанcй; Колоднер, Мередитҳ. „Cлуэлесс аcтресс Бриттанй Мурпҳй диэс афтер cоллапсинг ин шоwер; деатҳ 'аппеарс то бе натурал'“. Даилй Неwс (20-декабр 2009-йил). 23-декабр 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2010-йил.
- ↑ „Бриттанй Мурпҳй, 32, диэс оф cардиаc аррест“. Энтертаинмент Wеэклй. 2014-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2010-йил.
- ↑ 15,0 15,1 „ИНСИДЕ СТОРЙ: Бриттанй Мурпҳй'с 'Иннер Демонс'“. Қаралди: 24-июл 2010-йил.
- ↑ 16,0 16,1 Wҳеатон, Сараҳ. „Бриттанй Мурпҳй, Аcтресс ин 'Cлуэлесс,' Диэс ат 32“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (21-декабр 2009-йил). Қаралди: 20-декабр 2009-йил.
- ↑ Ҳелфанд, Дуке. „Аcтресс Бриттанй Мурпҳй деад ат 32“. Лос Ангелес Тимес (20-декабр 2009-йил). Қаралди: 20-декабр 2009-йил.
- ↑ Бриттанй Мурпҳй’с деатҳ cертифиcате, фром тҳе Cоунтй оф Лос Ангелес Департмент оф Публиc Ҳеалтҳ, виа АутопсйФилес.орг
- ↑ Диллон, Нанcй. „Бриттанй Мурпҳй'с фамилй, фриэндс гатҳер фор сомбер Чристмас Эве фунерал“ (24-декабр 2009-йил). 29-декабр 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-август 2022-йил.
- ↑ „Ремемберинг Бриттанй Мурпҳй“. 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
- ↑ „Бриттанй Мурпҳй Фоундатион“. 2010-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-феврал 2010-йил.
- ↑ „Монжаcк Сеэкинг 23,000 Донатионс то Аттенд Бриттанй Мурпҳй Эвент“. 12-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 25-август 2022-йил.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам)CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Ангело Бертолотти Лаунчес Бриттанй Мурпҳй Фоундатион“. БриттанйМурпҳйФоундатион.cом. 2019-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-ноябр 2013-йил.