Бриттней Еветте Гринер (талаффузи: Бриттни Иветте Грейнер 1990-йил 18-октабр Ҳюстон, Техас, АҚШ) — америкалик профессионал баскетболчи, Россиянинг „Екатеринбург УТКМ“ клубида аъзосии.

Бриттней Гринер

Гринернинг «Пҳоэних Мерcурй»да ўйнаётган пайти, 2019-йил
№. 42 – Пҳоэних Мерcурй
Позицияси Марказда
Лига АМБА
Шахсий маълумот
Таваллуди 1990-йил 18-октябр (1990-10-18) (36 ёш)
Хюстон, Техас, АҚШ Amerika Qoʻshma Shtatlari
Бўйи 6 фт 9 ин (206 cм)
Вазни 205 лб (93 кг)
Фаолияти ҳақидаги маълумотлар
Мактаб Нимиц (Хюстон, Техас)
Коллеж Байлор (2009—2013)
АМБА драфти 2013 / Тур: 1 / Танлаш: 1ст овералл
Пҳоэних Мерcурй томонидан танланган
Ўйиндаги фаолияти 2013—ҳозиргача
Фаолият тарихи
2013 — ҳозиргачаПҳоэних Мерcурй
2013 — 2014Зҳежианг Голден Буллс
2014 — 2022Екатеринбург УТМК
Фаолиятидаги ёрқин воқеалар ва мукофотлар
Статистикалар WНБА.cом сайтида
Статистикалар Баскетбалл-Референcе.cом сайтида
Медаллари

2012-йилда „Байлор Беэрс“ жамоаси таркибида Миллий Талабалар Спорти Ассоциацияси (НCАА) чемпионлигини қўлга киритади ва ушбу баскетбол турнирида энг кўзга кўринган ўйинчига айланади. 2014-йилда „Пҳеоних Мерcурй“ жамоаси таркибида аёллар МБАси чемпиони бўлди. Аёллар коллежи баскетболида учта асосий соврин бўлмиш: Жеймс Нейсмит мукофоти, Маргарет Вейд кубоги ва Жон Вуден номидаги мукофот ғолиби ҳисобланади.

АҚШ терма жамоаси билан 2014-йил Туркиядаги Жаҳон кубоги, 2016-йилги Рио Олимпиадаси, 2018-йил Испаниядаги Жаҳон кубоги ва 2020-йилги Токио Олимпиадасида ғолиб чиққан.

2022-йил февралида Гринер Россия божхоначилари томонидан қўлга олинди. Унинг юклари ичидан бир граммдан кам гашиш мойи бўлган картриджлар топилади ва у гиёҳванд моддаларни сақлаш айби билан айбланиб ҳибсга олинади. У WНБА мавсумлар оралиғида Россия Премер-лигасида ўйнаш учун Россияга келган эди. Унга нисбатан суд жараёни 1-июл куни бошланди ва у ўз айбини тан олди. 4-августда у 9 йилга озодликдан маҳрум этилди[1].

Ёшлик йиллари

Бриттней 1990-йил 18-октябрда Ҳюстонда (Техас штати) Раймонд ва Сандра Гринерлар оиласида туғилган. У тўрт фарзанднинг энг кичиги эди. Ҳюстондаги Нимиц ўрта мактабида ўқиган ҳамда маҳаллий баскетбол жамоасида ўйнаган. 2009-йилда АҚШ ва Канаданинг энг яхши ўрта мактаб битирувчилари ўртасидаги МcДоналд'с Алл-Америcан[эн] мусобақасида иштирок этиб, 20 балл ва 9 рибаунд тўплади[2]. Йил сўнгида „УСА Тодай“ талқинига кўра, АҚШдаги ўрта мактаб ўқувчилари орасида йилнинг энг яхши аёл баскетболчиси деб топилди.

Ҳюстон шаҳар мери Билл Уайт 2009-йил 7-майни Бритни Гринер куни деб эълон қилди. 2008-йил 11-ноябрда „Ҳюстон Элиф Хастингс“ жамоасига қарши ўйинда Грейнер 25 та блок-шотни ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва битта ўйинда энг кўп амалга оширилган блок-шотлар бўйича рекорд ўрнатди. Умуман олганда, 2008/2009-йилги мавсумда Грейнер 318 та блок-шотни амалга ошириб, бир мавсумда ўрта мактаб ўйинчиси томонидан энг кўп блокировка қилиш бўйича рекорд ўрнатди[3].

Талабалик

Греинер Байлор университетида ўқиган. У ерда тўрт йил давомида университетнинг „Байлор Ладй Беэрс“ жамоасида ўйнаган. Унинг мураббийи Ким Мулкей эди. „Леди Беэрс“ ўйинчиси сифатида фаолиятининг илк йилида Бриттни 223 блок-шотни амалга ошириб, бир мавсумда энг кўп блок-шотлар бўйича рекорд ўрнатди ва аёллар коллежи баскетболи тарихидаги энг катта блокерлардан бирига айланди[4]. 2009-йил 16-декабрда „Орал Роберц Голден Эаглес“ жамоасига қарши 101:76 ҳисобида ғалаба қозониб, „Байлор“ тарихида 34 очко, 13 рибаунд ва Биг 12 конференсияда аёллар ўртасидаги 11 блок-шот ва 3та данкадан иборат рекордни ҳамда „Байлор“ тарихидаги биринчи трипл-даблни қайд этди[5]. Грейнер аёллар коллежи баскетболи тарихида данк қилган еттинчи ўйинчи бўлди ва Кендис Паркердан кейин битта ўйинда бир нечта юқоридан ирғитишни амалга оширган иккинчи баскетболчи бўлди. 2010-йил 2-январда Бриттни ўз карерасида иккинчи маротаба учта данкни амалга оширди. Бу воқеа Техас штат университетига[6] қарши ўйинда (99-18 ҳисобида) содир бўлди.

2010-йил 3-март куни Греинер ва „Техас Теч Ладй Раидерс“ баскетболчиси Жордан Барнкасл ён чизиқ яқинидаги позиция учун кураш олиб боришди. Жордан Барнкасл қоидаларни бузганлиги сабабли, Бриттни икки қадам олдинга ўтиб, айланган ҳолатда ўнг қўли билан айланага тўпни улоқтирди, шу билан бир вақтда рақибининг юзига уриб юбориб, унинг бурнини синдиради. Ушбу ҳодиса туфайли Грейнер вақтинчалик ўйиндан четлаштирилди. „Ладй Беэрс“ бош мураббийи Ким Мулкей кейинги икки ўйинда унинг хизматидан фойдалана олмади, чунки Грейнер НCАА қоидалари[7][8] бўйича „вақтинчалик дисквалификация“ қилинган эди.

„Ладй Беэрс“ Биг 12 конференсиясида олтинчи ўрин билан НCАА турнирига йўл олди (инглизча: Сwеэт Сихтеэн). Бунда улар нимчорак финалда „Теннессеэ Ладй Волантеэрс“ни енгишади. 2010-йил 22-мартда, 1/16-босқичда, Греинер „Жоржтаун Хояс“ жамоасига қарши бахсда[9] 49-33 ҳисобида ғалаба қозониб, 14 блок-шот билан НCАА турнири рекордини ўрнатди. Унинг жамоаси чорак финалда (инглизча: Элите Эигҳт) „Байлор Дуке Блуэ Девилс“ жамоасини 51-48 ҳисобида мағлуб этди, бунда Греинер рақибнинг 9 та зарбасини тўсиб қўйди ва уларнинг сонини 35 тага етказди ва шу билан НCАА аёллар турнири рекордини ўрнатди. 30 та блокировка қилинган зарбалар бўйича аввалги рекорд кўк иблислар баскетболчиси Алисон Балесга тегишли. Балес 2006-йилги турнирда ушбу натижани қайд этган.

Қамалиши

2022-йил 17-февралда спортчи Ню-Ёркдан Москвага учиб келади. Шереметево аэропортида унинг буюмлари текширилаётганда хизмат итининг безовталанади ва спортчи ҳибсга олинади. Буюмлар таркибида гашиш ёғи (консентрланган кўкнори маҳсулоти) бўлган электрон сигареталар борлиги аниқланган, уларнинг Россияда муомаласи тақиқланган эди[10]. Модданинг массаси 0,702 грамм эди[11]. АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси аъзоси Шеила Жаcксон Леэ баскетболчи Россияга меҳмон сифатида келгани боис, уни озод қилишни талаб қилишини айтади[12].

Гринерга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси муддати тергов талабига биноан суд томонидан бир неча марта узайтирилган[13].

2022-йил 4-августда Химки шаҳар суди Гринерни айбдор деб топди ва уни 9 йиллик колонияга ҳукм қилди ҳамда 1 миллион рубл миқдорида жаримага тортди. Судда Гринер ўзида топилган тиббий марихуана бўлган патронларни олиб келиш ниятида эмаслигини айтди. У Қўшма Штатларда шифокорларнинг рухсати билананалгетик ўрнига марихуанани ишлатганини тушунтирди ва бу Қўшма Штатларда (шу жумладан спортчилар орасида) кенг тарқалган амалиёт эканлигини таъкидлади[14].

2022-йил 25-октябрда Москва вилоят суди ҳукмни тасдиқлади[15], шундан сўнг Бриттней Гринер Россия Федерал Жазони ижро этиш хизматининг Москва вилоятидаги Дмитровский тумани, Новое Гришино қишлоғида жойлашган 1-сонли ахлоқ тузатиш колониясига жойлаштирилди.

Шу муносабат билан АҚШ президенти Жо Байден бу ҳукмни қабул қилиб бўлмаслигини, спортчининг Россияда асоссиз равишда ҳибсда сақланаётганини ва бу ҳақда дунёда ҳамма билишини айтди. У Россияни Грейнерни зудлик билан озод қилишга чақирди[16].

Гринер дипломатик гаров сифатида сохта айбловлар билан ҳибсга олинган деган фикр мавжуд бўлган[17][18]. ТАСС хабарига кўра, Россия ҳукумати Гринерни АҚШда қурол контрабандаси учун 25 йилга ҳукм қилинган россиялик Виктор Бутга алмаштиришни мақсад қилган[19].

АҚШ ҳукумати вакили адмирал Жон Кирбининг сўзларига кўра, Гринер ҳибсга олинганидан кўп ўтмай, алмашинув таклифи АҚШ томонидан киритилган. Реутерс ахборот агентлигининг ёзишича, айирбошлашдаги тўсиқ бўлаётган сабаб Москванинг Германияда Зелимхон Ханқошвилини ўлдирганликда айбланиб қамоқда жазо ўтаётган россиялик разведка агенти Вадим Красиковни ҳам ушбу айирбошлаш рўйхатига киритишни мақсад қилгандир[20].

Алмаштирилиш

АҚСҲ ва Россия ўртасида махбусларни ўзаро алмашиниш доирасида, 2022-йил 8-декабрда Бриттней Гринер қурол контрабандасида айбланиб, Америка қамоқхонасида жазони ўтаётган Виктор Бут билан алмашиш натижасида Россия қамоқхонасидан озод қилинди[21][22]. ОАВ хабарларига кўра, иккала собиқ маҳбус ҳам алмашинувдан олдин афв этилган ва жазони ўз мамлакатларида ўташни давом эттирмасликка келишилган[23].

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://www.cнбc.cом/2022/08/04/руссиан-cоурт-финдс-wнба-стар-бриттней-гринер-гуилтй-он-друг-чаргес.ҳтмл
  2. ↑ „WБCА Ҳигҳ Счоол Алл-Америcа Гаме Бох Сcорес“ (инглизча). wбcа.орг. Wомен'с Баскетбалл Cоачес Ассоcиатион. 2014-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
  3. ↑ „Ҳигҳ Счоол Спорц Реcорд Боок“ (инглизча). нфҳс.орг. Натионал Федератион оф Стате Ҳигҳ Счоол Ассоcиатионс. 24-январ 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
  4. ↑ „Бриттней Гринер Профиле“ (инглизча). байлорбеарс.cом. Байлор Ладй Беарс баскетбалл. 2011-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
  5. ↑ „Бриттней Гринер ҳас трипле-доубле, миссес 3 дункс“ (эн). интербаскет.нет. Wомен'с Баскетбалл. 11-апрел 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
  6. ↑ „Бриттней Гринер сcорес 26 поинц ас Байлор импровес то 13-1“ (инглизча). байлорбеарс.cом. Байлор Ладй Беарс баскетбалл. 2015-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
  7. ↑ „Гринер пунчес Барнcастле афтер фоул“ (инглизча). эспн.го.cом. Ассоcиатед Пресс. 24-январ 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
  8. ↑ „Байлор Фрешман Суспендед фор Пунчинг Оппонент ин тҳе Фаcе“ (инглизча). нйтимес.cом. Тҳе Неw Ёрк Тимес. 3-ноябр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
  9. ↑ „Георгетоwн макес феwер шоц тҳан Гринер блоcкс ас Байлор роллс“ (инглизча). эспн.го.cом. Ассоcиатед Пресс. 11-апрел 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
  10. ↑ „Баскетболистка сборной США задержана в России по подозрению в перевозке наркотиков - Газета.Ру | Новости“ (ру). Газета.Ру. 2022-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-март.
  11. ↑ Яна Суринская. „Мособлсуд оставил в силе приговор американской баскетболистке Грайнер“. При этом ей пересчитали срок нахождения в СИЗО (ру). ведомости.ру. Ведомости (2022-йил 25-октябр). 2022-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган.
  12. ↑ „В США будут требовать освобождения арестованной в России баскетболистки“ (ру). Лента.РУ. 2022-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
  13. ↑ Бриттней Гринер: Руссиа эхтендс WНБА стар’с детентион агаин (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-09 санасида архивланган), ББC, 15.06.2022
  14. ↑ „Суд приговорил баскетболистку Грайнер к 9 годам за контрабанду наркотиков“. Интерфакс. Қаралди: 2022-йил 4-август.
  15. ↑ „Мособлсуд утвердил 9-летний срок в колонии для Бриттни Грайнер за контрабанду наркотиков“ (ру). Спорц.ру (2022-йил 25-октябр). 2022-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган.
  16. ↑ „Байден назвал приговор Бриттни Грайнер неприемлемым“. Интерфакс. Қаралди: 2022-йил 4-август.
  17. ↑ Бриттней Гринер cасе тҳроwс спотлигҳт он ҳостаге дипломаcй, ББC, 2.08.2022
  18. ↑ США могут обменять Виктора Бута на Бриттни Грайнер и Пола Уилана, ББC, 28.07.2022
  19. ↑ Бриттней Гринер: Ҳоw cан а УС баскетбалл стар жуст ваниш? (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-09 санасида архивланган), ББC, 14.05.2022
  20. ↑ Бриттней Гринер: УС ургес Руссиа то аccепт деал то фреэ жаилед баскетбалл стар, ББC, 5.08.2022
  21. ↑ «Ъ».. „Виктора Бута обменяли на американскую баскетболистку Грайнер“. «Коммерсантъ» (2022-йил 8-декабр).
  22. ↑ Бриттней Гринер фреэд ин присонер сwап wитҳ Руссиа, Тҳе Неw Ёрк Тимес, 8.12.2022
  23. ↑ „Правозащитник сообщил, что Бута и Грайнер помиловали перед обменом“. ТАCC. Қаралди: 2022-йил 8-декабр.