Briz
Бриз (франс. брисе — шабада) — денгизлар, катта кўллар, баъзи йирик дарёлар соҳилида суткада даврий ўзгариб турадиган шамоллар. Б. қуруқпикнинг сувга қараганда кундузи тез исиб, кечаси тез совиши натижасида, қуруқлик билан сув устидаги ҳавонинг температураси ва босимида тафовут пайдо бўлиши оқибатида вужудга келади. Б. кундузи сувдан қуруқликка, кечаси эса, аксинча, қуруқликдан сувга қараб эсади ва қирғоқнинг ҳар икки томонида бир неча км дан бир неча ўн км гача ва бир неча юз м баландликкача масофада сезилади.
Б. Оқ, Қора, Азов, Каспий денгизлари, Ладога, Онега, Севан кўллари ва Иссиқкўл қирғоқларида бўлиб туради. Тропикларда кучли бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |