Бромаргирит (Бром—Аргйрит таркибига қараб аталган) — минерал. Бромидлар гуруҳига мансуб. Кимёвий формуласи АгБр. Куб сингонияли. Куб, кубоктаэдрли кристаллар ва доначалар. Яшилдан сариқгача, олмоссимон, мумсимон ялтирайди, баъзан хира. Қаттиқлиги 2,5. С. оғ. 6,5. Б. Нурота тоғларидаги олтин конлари оксидланиш зонасида аниқланган. Б. кам учрайди. Ўзбекистон (Нурота тоғлари), Мексика (СанОнофре) ва Чилида (Чанаркило) бор. Кумуш олинадиган руда. Синоними: бромирит, бромли кумуш.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил