Броминдиго, бромнил — индиго молекуласидаги водород атомлари ўрнига бром атомлари киритиб олинган маҳсулот; қизил-бинафша рангдан оч яшил-кўк ранггача бўлган ёрқин бўёқдар. Броминдигонинг ранги молекуладаги бром атомларининг сонига ва уларнинг молекулада жойлашган ўрнига боғлиқ. Броминдиго газламаларни бўяшда кенг қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил