АҚСҲ Иккинчи жаҳон урушида фойдаланган Т17Э1 Стагҳоунд номли зирҳли автомобил

Бронеавтомобил – зирҳли жанговар машина. Пулемёт, баъзан тўп билан жиҳозланади. Бронеавтомобил асосан алоқа ва қўриқлаш вазифаларини бажаради. Қуроллар бронеавтомобилнинг айланадиган зирҳли минорасига ўрнатилади. Бронеавтомобил қуроллари оғирлигига қараб енгил, ўрта, оғир турларга бўлинади. Бронеавтомобил экипажи 2—6 кишидан иборат бўлади. Бронеавтомобил Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушида қўлланган. Ҳозирги армияларда ҳам баъзи турлари ишлатилади.

Ҳарбий „зирҳли автомобил“ тарихан жосуслик, ички хавфсизлик, қуролли соқчилик ва бошқа мақсадларда жанг майдонидаги вазифалар учун ишлатилган транспорт воситасидир[1]. Отлиқ қўшинларнинг аста-секин камайиши билан зирҳли машиналар тарихда енгил отлиқ қўшинларга юкланган вазифаларни бажариш учун ишлаб чиқилди[2]. Танк ихтиро қилингандан сўнг, зирҳли автомобил ўзининг тезлиги, нисбатан оддий техник хизмат кўрсатиш ва паст ишлаб чиқариш харажатлари туфайли оммабоп бўлиб қолди. Шунингдек, у ривожланмаган ҳудудларда фойдаланиш учун арзонроқ қурол сифатида бир нечта мустамлака армиялари томонидан маъқулланди[3]. Иккинчи Жаҳон уруши даврида аксарият зирҳли машиналар разведка ва пассив кузатув учун ишлаб чиқилган, бошқалари эса алоқа вазифалари учун ишлатилган.

Манбалар

  1. ↑ Лепаге, Жеан-Денис Г.Г.. Герман Милитарй Веҳиcлес оф Wорлд Wар ИИ: Ан Иллустратед Гуиде то Cарс, Труcкс, Ҳалф-Траcкс, Моторcйcлес, Ампҳибиоус Веҳиcлес анд Отҳерс, 2007, МcФарланд & Cомпанй, 7 Марч 2007 — 169–172-бет. ИСБН 978-0786428984. 
  2. ↑ Булл, Степҳен. Энcйcлопедиа оф Милитарй Течнологй анд Инноватион, 2004, Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2004 — 19–20-бет. ИСБН 978-1573565578. 
  3. ↑ Брадфорд, Жамес. Интернатионал Энcйcлопедиа оф Милитарй Ҳисторй, 2006, Роутледге Боокс, 2006 — 97–98-бет. ИСБН 978-0415936613. 

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил