Бронепоезд — паровоз (тепловоз) ва платформалари зирҳли ҳарбий поезд. Бронепоездда жанг қилиш, темир йўл атрофидаги қўшинларга ёрдам бериш, муҳим темир йўл узелларини, кўприклар ва бошқа муҳим объектларни мудофаа қилиш вазифаларини бажарган. Бронепоезд таркибида зирхли паровоз (тепловоз), 3—6-майдонча, 2— 4 назорат платформалари бўлган. Зирҳли майдончага (2 ёки 4 ўқли, зирҳланган темир йўл платформасига) 1—2 тўп, 3—6 пулемёт ўрнатилган. Бронепоездлар Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида қўлланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил