Bronzalash
Бронзалаш — ҳимоя қатлами ҳосил қилиш ва бронза туей бериш учун металл буюмлар сиртига бронза қоплаш. Махсус таркибли кукун (порошок) ёрдамида металлмас (мас, ёғоч) буюмлар сиртида бронза туей (ялтирок,лиги) ҳосил қилиш ҳам Б. деб аталади. Б. электролитик усулда металлаш йўли билан, мойли ёки спиртли локларга махсус кукунлар қўшиб тайёрланган аралашма суркаб ва сиртга кимёвий ишлов бериб амалга оширилади. Радиоаппаратлар, деталлар, маиший металл буюмлар ва бошқа сиртига 40—45% рух қўшилган бронза қатлами қопланади. Ҳимоябезак қопламалари ҳосил қилишда, термик ишлашда таркибида 10—12% рух бўлган бронза кукуни ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |