Бройл (де Броли) (де Броглиэ) — акаука франсуз физиклари: 1) Мауриcе де Броглиэ (1875—1960). Илмий ишлари рентген спектроскопияси, атом ва ядро физикасига оид; 2) Лоуис де Броглиэ (1892. 15.8, Деп — 1987) — франсуз физиги, профессор, Париж ФА ҳақиқий аъзоси (1933). Квант механика асосчиларидан бири, материянинг тўлқин хусусияти тўғрисидаги ғояни илгари сурган (1924). Илмий ишлари атом ядроси тузилиши, тўлқин ўтказгичларда электромагнит тўлқинларнинг тарқалиши, физика тарихи ва услубиятларига оид. Нобел мукофоти лауреата (1929)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил