Бртуч (арманча: բրդուճ; мотал, Մոթալ, арман тилидан — „ўралган“; бурум, дурум, брдуч, брдуж, бртунч ва бошқалар деб ҳам аталади) — арман ошхонасининг таоми, юпқа лаваш ёки ичи начинкали ўралган булка нонлардан иборат.

Бртуч
Асл номи арманча: բրդուճ

Бртучни начинкаси кўпинча гўшт, пишлоқ, қайнатилган тухум, кўкатлар, салат барги, турли зираворлар ва бошқалардан иборат (зарур маҳсулотлар пишлоқ ва кўкатлардир). Начинканинг ингредиэнтлари фарқ қилиши мумкин, аммо умумий ва доимий ингредиэнтлар тузли пишлоқ ва кўкатлардир. Классик бртуч — бу икки қўл билан ушлаб туриб очиқ учидан ейиладиган, ичи начинка билан тўлдирилган, юпқа узун трубкага ўхшаб ўралган лаваш. „Арман таомлари: фактлар, фантазиялар ва фолклор“ китобининг муаллифлари арман бртучи ва мексика бурритоси ўртасидаги ўхшашликни таъкидлайдилар[1]. Шу билан бирга, бртучнинг бурритодан (ва бундан ташқари, шаурма/донердан) асосий фарқи шундаки, арман таомлари учун тўғралган гўшт қовурилмайди, балки печда пиширилади[2].

Таомнинг келиб чиқиш тарихи ўтмишда чуқур илдиз отган: баъзи маълумотларга кўра, бртуч Арманистонда бир неча минг йиллар давомида пиширилган. Бу, биринчи навбатда, узоқ вақтдан бери уйини тарк этган одамлар — овчилар, жангчилар, чўпонлар ва саргардонлар учун йўл давомидаги таъминот бўлди. Арман оилаларидаги оналар кўпинча ўз фарзандларига фаст-фуднинг бир тури бўлган, тез тановул қилинадиган ва тўйимли тамадди тайёрлаб беришар эди[3].

Арман тилшунослари „бртуч“ сўзини „майдалаш, майда бўлакларга кесиш“ маъносини билдирувчи феълдан олинган деб ҳисоблашади[1]. Бртучнинг яна бир номи — „бурум“ — „қўлда“ деб таржима қилиниши мумкин (арманча „бур“ — բուռ, „кафт“ деган маънони англатади).

2017-йилда оммавий ахборот воситаларида Газпром ва Роснефтнинг собиқ ходимлари Москвада „Левонъс“ (Левонъс Ҳигҳланд Cуисине) бренди остида бртуч дўконлари тармоғини ишга туширганлиги ҳақида хабар берди[4][5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ирина Петросиан, Давид Ундерwоод. „Wрапс“, . Армениан Фоод: Фаcт, Фиcтион & Фолклоре, 2нд Эдитион, Блоомингтон, ИН: Еркир Публишинг, 2006 — 30—31-бет. ИСБН 978-1-4116-9865-9. 
  2. ↑ фоодандмоод.cом.уа. „Не путать с шаурмой! Что такое "бртуч"“. фоодандмоод.cом.уа (2020-йил 11-сентябр). Қаралди: 2021-йил 26-июн.
  3. ↑ Заверните! // Ереван. — 2013. — Вып. Специальный выпуск: 2005-2013 — Лучшее. — С. 158—159. — ИССН 1816-5087.
  4. ↑ Наталья Суворова. „Бртуч: как бывшие сотрудники «Газпрома» и «Роснефти» запустили кафе с армянской шаурмой и раскручивают новый бренд на рынке фастфуда“ (ру-РУ). 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-июн.
  5. ↑ „Кафе "Левон`с. Горская кухня": Афимолл Сити //ТЦ Коньково Пассаж // ГоТонигҳт.ру“. готонигҳт.ру. Қаралди: 2021-йил 28-июн.

Ҳаволалар