Brukit
Брукит [инглиз минералоги Г. Ж. Брук (1771—1857) номидан] — содда оксидлар кенжа синфига мансуб минерал, ТиО2 нинг учта табиий полиморф модификациясидан бири. Баъзан таркибида темир ва ниобий қўшимчаси бўлади. ТиО6 нинг октаэдр гуруҳидан тузилган, умумий боғлам билан туташган варақсимон ҳамда призма шаклида. Ромб системада кристалланади. Ранги сарғишқўнғирдан қизғиш кўнғиргача. Олмос каби ёки металлсимон ялтирайди. Қаттиклиги 6—6,5; с оғ. 3,9—4. Кристаллари олтин сочмаларида ва алп типидаги ертомирларда, гидротермал метаморфик жинсларда, баъзан пегматитларда учрайди. 700° гача қиздирилганда рутилга айланади. Россия Федерацияси (Урал), Швейсария, Франсия, Австрия, АҚСҲ ва бошқа жойларда конлари бор. Ўзбекистонда Чатқол—Курама тоғларидаги ўзгарган гранитоидларда топилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |