Bruney
Бруней, Бруней Доруссалом (نڬارا بروني دارالسلام, Брунеи Даруссалам) – Жануби-шарқий Осиёдаги давлат. Калимантан оролининг шимолда жойлашган. Майдони 5,765 км2, аҳолиси 436,786 киши (2011). Пойтахти —Бандар-Сери-Бегаван шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 4 округга бўлинади. Пул бирлиги – Бруней доллари. Султонини эса 2000га яқин супер cар бор.
Бруней Доруссалам Негара Брунеи Даруссалам نڬارا بروني دارالسلام | |
|---|---|
|
Шиор: الدائمون المحسنون بالهدى Сентиаса мембуат кебажикан денган петунжук Аллаҳ Ҳизмат ҳамиша Аллоҳнинг ёрдами билан | |
| Мадҳия: Аллаҳ Пелиҳаракан Султан | |
|
| |
| Пойтахт | Бандар-Сери-Бегаван |
| Расмий тил(лар) | Малай, Инглиз |
| Ҳукумат | Абсолют Роҳиблик |
| Сер Хассанал Болкиах | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
1-январ 1984 |
| Майдон | |
• Бутун |
5 765 км2 (163-ўрин) |
• Сув (%) |
8.6 |
| Аҳоли | |
• 2011-йилги рўйхат |
401 890 (174-ўрин) |
| • Зичлик | 67,3/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2010-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$21,237 мил. (122-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$49,791 |
| Пул бирлиги | Бруней доллари (БНД) |
| Вақт минтақаси | УТC+8 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+8 |
| Қисқартма | БХ |
| Телефон префикси | 673 |
| Интернет домени | .бн |
|
| |
Давлат тузуми

Бруней – конституцияли монархия (султонлик). Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституция 1959-йил 29-сентабрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – султон. Мамлакатдаги қонун чиқарувчи ҳокимият тўлатўкис унинг қўлида. Султон Бруней мусулмонларининг диний бошлиғи ҳам ҳисобланади. Султон ҳузурида бир неча маслаҳат органлари бор. 1962-йилдан буен амал қилаётган фавқулодда ҳолат сабабли мамлакатни бошқариш фақат султон декретларига мувофиқ амалга оширилади. Ижроия ҳокимият ҳам султонга ва ҳукуматга қарашли. Султон айни вақтда бош вазир ҳамдир.
Табиати
Бруней ҳудудининг кўп қисми текисликдан иборат бўлиб, жанубда унинг баландлиги 300 м гача боради. Брунейнинг энг баланд нуқтаси 1841 м бўлиб, у мамлакат шарқидаги Букит Пагон тоғидир. Иқлими – экваториал. Бутун йил давомида ҳаво ҳарорати 26 °C атрофида. Йилига 2000–4000 мм ёғин ёғади. Ҳудудининг 75 % дан кўпроғи доимий яшил тропик ўрмонлар билан қопланган, хил махил дарахтлар ўсади. Ҳудудининг 20 % ботқоқлик ва бутазорлардан иборат. Дарёлари: Тембурон, Белайт, Тутонг ва Бруней.
Аҳолиси

Аҳолиси асосан малайялар (66,5 %), шунингдек индонез тилларида сўзлашувчи кедаян, дусун, меланав, ибан каби маҳаллий гуруҳлардан, хитойлар, ҳиндлардан иборат. Бир неча минг инглиз ҳам яшайди. Аҳолининг ярмидан кўпроғи – мусулмонлар. Шаҳарларда аҳолининг 90 % яшайди. Расмий тили – малайя ва инглиз тили.
Маъмурий ҳудудий бўлиниши

Бруней тўртта округка бўлинади, номланиши даэра:
Тарихи
Бруней ХИВ асрда, чамаси, ҳозорги Индонезияда ҳукм сурган Мажапахит империясига тобе бўлган. ХВ асрда Бруней ҳукмдори Алакбер Тата исмли шахс Муҳаммад номини олиб, Брунейнинг биринчи султони бўлди. ХВИ асрнинг 1-ярмида султонлик ғоят равнақ топди, Калимантаннинг бутун шимолий соҳили ва бир қанча қўшни оролларни буйсундирди. 1580-йилда Брунейни испан мустамлакачилари босиб олди. Гарчи улар ҳайдаб чиқарилган бўлса ҳам, Бруней қудратига путур етган ва у фақат Шимолий Калимантаннигина сақлаб қолган эди. ХИХ аср бошларида Бруней қароқчиларнинг энг йирик марказларидан ва қул савдоси бозорларидан бири бўлиб қолди. Бироқ Англия борабора Брунейни ўзига қарам қилиб олди. 1888-йил Бруней Англия протекторатига айланди. 1906-йилда нефт конлари очилиши муносабати билан инглиз ноиби тайинланди. 1941—45 йилларда Бруней Япония томонидан босиб олинди. 1948—59 йилларда уни инглиз губернатори идора қилди. 1984-йил 1-январда Бруней мустақилликка эришди. Бруней 1984-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатлари 1996-йил 23-июнда ўрнатилган. Миллий байрами: 23-феврал – Миллий кун (1984)[1].
Хўжалиги
Асосий тармоқлари – нефт қазиб олиш (йилига 10 млн. тдан ортиқ) ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш (йилига 12 млрд. м3), каучук етиштириш ва ўрмончилик. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 41,6 %, қишлоқ хўжалик улуши 2,1 %. Газ суюлтириш заводи, тахта тилиш, ёғочсозлик, нефтни қайта ишлаш корхоналари бор. Ҳунармандчилик (тўқувчилик, ёғоч ва кумушдан буюмлар, ёғоч кемалар ясаш ва ҳоказо) ривожланган. Асосий экини шоли; каучукли ўсимликлар, палма дарахтлари ўстирилади. Қўтос, эчки, чўчқа боқилади; овчилик, балиқчилик билан шуғулланилади.
Транспорти
Транспортнинг асосий тури – кема қатнови. Автомобил йўлларининг узнлиги – 2200 км, темир йўли узунлиги – 19 км. Асосий денгиз порти – Бандар-Сери-Бегаван ва Муара. Четга нефт ва нефт маҳсулотлари, каучук, суюлтирилган табиий газ, ёғоч сотади. Четдан саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, машиналар, асбоб ускуналар ва бошқалар олади. Савдо-сотиқ соҳасидаги мижозлари: Жанубий Корея, Малайзия, Буюк Британия, Австралия, Сингапур ва бошқалар.
Ижтимоий соҳа
Тиббий хизмат ва маориф ишлари мустақилликдан кейин ривожлана бошлади. Брунейдаги 967 ўринли 10 госпитал, 5 диспансерда 197 шифокор ва 27 тиббий ҳамшира хизмат кўрсатади. Мамлакатда малайя, инглиз ва хитой тилида ўқитиладиган мактаблар бор. Диний мактаблар ҳам мавжуд. Мактабларда таълим бепул, 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий. Бошланғич мактабларда ўқиш 6 йил, ўрта мактабларда 7 йил 1994-йил Брунейда 151 болалар боғчаси (11698 тарбияланувчи), 47 мактаб (69242 ўқувчи), 2 институт (320 талаба) ва 1 университет (1138 талаба) бор эди. Бруней миллий бирлашган партияси (1986-йилда тузилган) мавжуд[2]. Брунейда ягона касаба уюшма бирлашмаси йўқ. Фақат тармоқ касаба уюшмалари иш олиб боради.
Матбуоти
Брунейдаги асосий газета ва журналлар: „Пелита Бруней“ („Брунейнингбеш йиллик режаси“, малайя тилида чиқадиган ҳафталик газета, 1956-йилда асос солинган), „Салом“ (малайя ва инглиз тилида 2 ҳафтада 1-марта чиқадиган газета, 1953-йилда ташкил этилган), „Борнео буллетин“ („Борнео бюллетени“, инглиз тилида чиқадиган ҳафталик бюллетен, 1953-йилда асос солинган), „БрунейДоруссалом нюс леттер“ („БрунейДоруссалом ахборот бюллетени“, инглиз тилида чиқадиган журнали). Бруней давлат радио ва телекўрсатуви 1957-йилда ташкил этилган.[3]
Манбалар
- ↑ .В. Погадаэв. Бруней: маленкий, да удаленкий – Азия и Африка сегодня, 2001, № 9, c. 56-59
- ↑ Виктор Погадаэв. Болшой саммит в маленкой стране. – „Вечерняя Москва“, 13 ноября 2000
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |