Брусника (Ваccиниум витис-идаэа) -брусникадошлар оиласига мансуб доим яшил чала бута. Бўйи 25 см. Барги қалин, тескари тухумсимон ёки эллипссимон, четлари пастга қайрилган. Гуллари оч пушти, қўнғироқсимон, меваси қизил, думалоқ, серуруғ ва сершира. Россиянинг ўрмон ва тундра зоналарида ҳамда Кавказ тоғларида ўсади. Ўзбекистонда учрамайди. Баргида 9% гача арбутин глюкозиди, гидрохинон, гиперозид, ошловчи ва бошқа моддалар; мевасида 10,3% гача қанд, органик кислоталар, ваксинин глюкозиди бор. Баргидан тайёрланган экстракт ва кайнатма буйракда тош пайдо бўлиши, ревматизм, подагра, меваси эса авитаминоз касалликларини даволашда фойдаланилади.

Брусника
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил