Бу мақола Бруссел Пойтахт Региони ҳақида. Бу регион ичидаги муниципалитет ҳақида ма'лумот олиш учун қаранг: Бруссел шаҳри.

Бруссел Пойтахт Региони (фра. Рéгион де Брухеллес-Cапитале, нидерландча: Брусселс Ҳоофдстеделижк Геwест) — Белгиянинг уч регионидан бири. Бруссел Регионига 19 муниципалитет киради. Булар орасида мамлакатнинг расмий пойтахти Бруссел шаҳри ҳам бор. Бруссел Европа Иттифоқининг пойтахи деб қаралади. Бруссел Сенна дарёси бўйида жойлашган.

Тарихи

Бруссел ХИ аср йилномаларида илк бор тилга олинади. Лувен графлари қароргоҳи бўлган. ХИИ асрдан Брабант тарихий вилоятининг асосий иқтисодий маркази, кейинчалик Фландрия ва Бургундиянинг маркази. ХВ асрда Нидерландия таркибида Габсбурглар ҳукмронлигига ўтган. 1585-йил мартда шаҳарни испанлар истило қилган. 1714-йил Бруссел Белгиянинг барча ҳудуди билан Австрияга қўшиб олинди. 1815-1830-йилларда Нидерландия қироллиги таркибида бўлган. 1830-йидан Бруссел — Белгия пойтахти. 1914-1918 ва 1940-1944-йилларда Брусселни Германия қўшинлари оккупация қилган. 1944-йил сентябрда Америка-Англия қўшинлари Брусселни озод қилди. 1967-йилдан Брусселда Европа Иқтисодий Кенгаши ва Бенилукс марказий органи, НАТО кенгаши ва унинг Европадаги бирлашган қуролли кучлари олий бош қўмондонлигининг бош штаб квартираси жойлашган.

Иқтисоди

Бруссел — мамлакатнинг энг катта шаҳри, асосий саноат ва молия маркази, муҳим транспорт йўллари тугуни. Шаҳарга 10 дан ортиқ темир йўл тармоғи кирган. Халқаро аэропорт бор. Бруссел каналлар орқали мамлакатнинг йирик денгиз порти — Антверпен ва саноат маркази — Шарлеруа билан боғланган. Брусселда машинасозлик (транспорт машинасозлиги, электротехника ва айниқса аниқ приборлар ишлаб чиқариш), кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, полиграфия, мебел саноати, ҳунармандчилик (гилам тўқиш, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва бошқалар) ривожланган. Саноат корхоналари асосан Сенна дарёси бўйида жойлашган.

Таълим

Брусселда бир неча университет бор. Энг катта университетлар Университé Либре де Брухеллес ва Вриже Университеит Бруссел университетларидир. Шаҳарда яна география институти ва бошқа олий ўқув юртлари, илм-техника институтлари мавжуд.

Маданияти

Бруссел Белгиянинг муҳим маданий марказидир. Шаҳарда ботаника боғи, санъат академияси, қироллйк кутубхонаси (1837), музейлар, театрлар бор. Шаҳарда бутунжаҳон саноат кўргазмалари ўтказилади. Шаҳар марказида Гудула собори (1220—1500), шаҳар бошқармаси биноси, Қирол майдони ва бошқа меъморий ёдгорликлар сақланган.

Ҳаволалар