Брутализм, необрутализм (инг. брутал — дағал, қўпол) — Европа меъморлигида ХХ аср 3чорагида юзага келган йўналиш. Меъморлик шаклларини дағал, нафосациз гавдалантиришга интилишдан иборат. Дастлаб Буюк Британияда (меъмори А. ва П. Смицонлар), кейин Ғарбий Европа, АҚСҲ ва Японияда тарқалган. Б. меъморлик массаларининг иложи борича содда ва дағал архитектоникасини намоён этади. Уларнинг шиори қурилиш материаллари (металл, темирбетон, алюминий, ғишт, ойна ва бошқалар)нинг табиий ҳолатини қандай бўлса шундайлигича сақдаб қолишдир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил