Brutsellyoz
Бруцеллёз, малта иситмаси, қора оқсоқ— одам ва ҳайвонларда учрайдиган инфексион касаллик; Б.ни бруцелла бактериялари қўзғатади, улар ташқи муҳитда (сув, тупроқ, тери ва ҳоказо) бир неча ой сақлана олади; дезинфексияловчи воситаларда бир неча минутда нобуд бўлади. Бруцеллалар касал ҳайвоннинг сути, сийдиги, гўнги, тушган боласи билан ташқарига чиқади, улар шу ҳайвоннинг гўштида ҳам бўлади. Организмга бруцеллалар ҳазм ва нафас йўлларининг шиллиқ пардалари, шунингдек шикастланган тери орқали тушади. Б. билан оғриган молнинг хом сути ва сут маҳсулотлари (пишлоқ, мой), шунингдек чала пиширилган гўшти истеъмол қилинганда касаллик одамга юқади. Б. билан кўпроқ молбоқарлар, чўпонлар, кушхона, терини ошлаш корхонаси ишчилари ва бошқа касалланади. Б.да асосан нерв, юрактомир системаси ва суякбўғим аппарати зарарланади. Касалликнинг яширин даври 1—3 ҳафта. Унинг кечиши ва белгилари хилма-хил бўлади. Ўткир бошланганида иситма кўтарилади, бемор ғарақғарақ терлайди, лоҳаслик аломатлари кузатилади; оёққўл, бел, мускул ва бўғимлар зирқираб оғрийди. Иситма гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб туради, жигар, қора талоқ катталашади, кейинроқ бўғимлар яллиғланади ва бошқа Бир неча ой ўтгач, бемор тузала бошлайди, баъзан йиллаб чўзилиши мумкин. Аёлларда чала туғиш ёки бола ташлаш кузатилади. Б. кўпинча астасекин бошланади. Таянчҳаракат аппарати жароҳатлангандан кейингина бемор врачга мурожаат қилади.
Бемор касалхонада даволанади. Даво беморнинг умумий аҳволига қараб тайинланади; антибиотиклар, физиотерапия ва бошқа буюрилади. Б.нинг олдини олиш учун касал ҳайвонларни вақтида аниклаб, алоҳида боқиш ва сўйиш; гўшт ва сутини махсус усуллар билан зарарсизлантириш керак. Б. одамларга юқмаслиги учун мол билан бевосита мулоқотда бўладиган касб кишиларини Б.га қарши эмлаш ва уларни махсус кийимбош, коржома билан таъминлаш лозим.
Ҳайвонларда Б.ни бруцеллалар авлодига мансуб уч турдаги бактериялар, жумладан қўечкиларда Бруcелла мелитенсис, қорамолларда В. абортус, чўчқаларда В. суис қўзғатади. Бошқа уй ҳайвонларида ҳам учраши мумкин. Қўй ва эчкиларда учрайдиган Б. одам учун энг хавфли ҳисобланади. Ҳайвонларга инфексия емхашак ёки сувдан, шунингдек сунъий қочиришда зарарланган сперма ва бошқалардан юқади. Урғочи ҳайвонларда Б. бўғозликнинг иккинчи ярмида бола ташлаш (сигирларда 5—8, қўечкиларда 3—4 ойликда, чўчқаларда 4—12 ҳафталик бўлганда), йўлдошнинг бачадон деворида тутилиб қолиши, эркак ҳайвонларда орхитлар (моякларнинг шамоллаши), бўғимларнинг касалланиши каби кўринишларда кечади. Кўп ҳолларда Б. яширин равишда ўтади. Касаллик клиник белгилар, бактериологик, серологик текширишлар асосида аниқланади, қўй, эчки, чўчқаларда бруцеллин биология препарати ёрдамида аллергик текширув ўтказилади.
Олдини олиш ва кураш чоралари. Касаллик тарқалган ҳудудлардан моллар четга чиқарилмайди. Б. аниқланган хўжаликларда касал ҳайвонлар сўйишга топширилади, сут, гўшт каби маҳсулотлар махсус усулларда зарарсизлантирилади, соғлом ҳайвонлар эмланади.
Шоносир Шоваҳобов, Пўлат Мўминов.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |