Брян Гуй Адамс (1959-йил 5-ноябрда Кингстон, Канадада таваллуд топган) — Канада рок қўшиқчи-ёзувчи, мусиқачи, гитарист ва суратчиси. У шоу бизнесдаги карерасини 1976-йилда рок гуруҳи таркибида бошлайди. Унинг илк албоми 1980-йилда сотувга чиқарилади. Брян Адамс филмлар учун ёзган қўшиқлари учун 3 маротаба Аcадемй Аwардс номзоди бўлган.

Брян Адамс
Таваллуди 1959-йил 5-ноябр (1959-11-05) (66 ёш)
Жанрлар Арена Роcк, Софт роcк, Ҳард Роcк, Албум Ориэнтед Роcк, Поп Роcк.
Веб-сайт www.брянадамс.cом

Шахсий ҳаёти

Брян Адамс Канаданинг Кингстон шаҳрида инглиз оиласида дунёга келган. Унинг отаси дипломат бўлгани сабабли, оила кўплаб давлатларда: Англия, Исроил, Франсия, Португалия ва Австрия да бўлади. Адамслар оиласи Ванкуверда қолганларида Брян ўзининг мусиқа карерасини бошлайди. Бу пайтда у 15 ёшда эди.

Ҳозир Брян Англияда яшамоқда. Илгари у Франсияда истиқомат қиларди ва франсузчада сўзлашарди. Брян, шунингдек, „Челси“ футбол жамоасини қўллаб-қувватлайди. Унинг «18 Тил И Диэ» номли албомидаги «Wеъре Гонна Wин» қўшиғи ҳам шу жамоа ҳақидадир.

Ванкуверда Брян «Тҳе Wареҳоусе Студио» деб номланган ўз овоз ёзиш студиясини очади.

Эришилган ютуқлар

Брян Адамснинг «(Эверйтҳинг И До) И До Ит фор Ёу» номли мусиқий композицияси "Робин Гуд: Ўғрилар шаҳзодаси" филмида, «Алл фор Лове» - "Уч мушкетёрлар" филмида, «Ҳаве Ёу Эвер Реаллй Ловед а Wоман?» - "Дон жуан де Марко" филмида соундтрек сифатида ишлатилган. Бу қўшиқларнинг барчаси АҚСҲ ҳит-парадларининг юқори ўринларини эгаллаган. «(Эверйтҳинг И До) И До Ит фор Ёу» қўшиғи эса Англия ҳит-парадларида 16 ҳафта туриб, ҳозирги кунгача забт этилмаган рекорд ўрнатган. Умуман олганда, Брян Адамснинг қўшиқлари 42 та бадиий филмларда янграган.

1990-йилнинг иккинчи ярмида Адамснинг машҳурлик кўрсаткичи бироз пасаяди. Ўша йилларда ёзилган Бряннинг асосий ҳит қўшиқлари бошқа қўшиқчилар билан бирга ижро этилган эди: Барбра Стреисанд («И Финаллй Фоунд Сомеоне»), Спиcе Гирлс гуруҳидаги Меланиэ C («Wҳен Ёу’ре Гоне»), Чиcане («Дон’т Гиве Уп»).

2002-йилда Адамс Андрей Кончалобскийнинг "Телбалар уйи" номли филмида ўзига яқин бўлган инсон ролини ўйнади.

Манбалар