Брянск — Россиядаги шаҳар, Брянск вилоятининг маъмурий маркази. Десна соҳилида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 460,5 минг киши (1997). Брянскда стлаб 1146-йилги солномада тилга олинади. Брянск йирик индустриал ва маданий марказ. Брянскда машинасозлик, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалйги машинасозлиги заводлари ва металлсозлик етакчи ўринда. Қурилиш материаллари (силикат ғишт, темирбетон буюмлари заводлари, ғиштоҳак комбинати ва бошқалар), енгил (камвол комбинати, каноптола фабрикалари ва бошқалар), озиқ-овқат (ун ва гўшт комбинатлари, сут заводи ва бошқалар), кимё саноати корхоналари ишлаб турибди. Брянскда 4 олий ўқув юрти, 3 театр, 2 музей бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил