Брюссел карами (Брассиcа олераcеа вар. Геммифера) — крестгулдошлар оиласига мансуб икки йиллик сабзавот экини. Ғарбий Европада, айниқса Буюк Британияда кўп экилади. Пояси тик ўсади, юқори қисмида бандли силлиц барглар чиқаради, барг қўлтиғида (диаметри 2—2,5 см ли 90 тагача) мевабошчалар ҳосил қилади. Кейинги йили учки куртаклари ва ён новдаларидан гул новдалар чиқаради ҳамда уруғли қўзоқ мева тугади. Брюссел карами бош карамдан фарқли намликни, ҳосилдор ерни кам талаб қилади, совуққа, касалликларга анча чидамли бўлади. Таркибида енгил ҳазм бўладиган моддалар, 2—5% қанд, 5,5—7% оқсил, 70–290 мг витамин С бор.

Брюссел карами
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил