Bsisu Muin
Бсису Муин (1928, Ғазза 1984, Лондон) — фаластинлик араб шоири, драматург, публицист, жамоат арбоби. Ижоди, асосан, миллий озодлик кураши, халқлар дўстлиги ва тинчлик мавзуларига бағишланган. 11 шеърлар тўплами, 6 песа ва 2 публицистик асар муаллифи. "Мактублар" (1952), "Ватан — қалбда" (1970), "Ташриф қоғози" (1974), "Фаластин дафтари" (1978), "Дераза ойнасига ёзилган шеърлар" (1980), "Қалбдаги Фаластин билан" (1983) каби тўпламлари бор. Тошкент ва Самарқанд ҳақида шеърлар ёзган, "Ташриф қоғози" шеърлар тўплами ўзбек тилида нашр этилган (1984). Халқаро Нилуфар мукофоти лауреати (1980).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |