„Бу оқшом“ — „Уч қудуқ“ ўзбек поп-рок гуруҳи ижро этган қўшиқ. 1979-йил эълон қилинган. Қўшиқ сўзини ҳам, куйини ҳам гуруҳ солисти Зиёд Эшонхўжаев ёзган[манба керак]. „Бу оқшом“ гуруҳ ва Эшонхўжаев репертуаридаги энг таниқли композицияларнинг биридир.

„Бу оқшом“
„Уч қудуқ“ қўшиғи
Чиқарилган санаси 1979
Ёзиб олинган 1979
Жанр поп-рок
Қўшиқ муаллиф(лар)и Зиёд Эшонхўжаев
Бастакор(лар) Зиёд Эшонхўжаев

1979-йил қўшиқ учун содда клип олинган. Унда „Уч қудуқ“ гуруҳининг икки аъзоси акустик гитара билан таронани дарё бўйида ижро этаётгани тасвирланган. Эшонхўжаев таронани яккахон карераси давомида мунтазам ижро этиб келади. 1979-йилдан кейинги 40 йил мобайнида хонанда қўшиқни турли талқинда куйлаган[1].

„Бу оқшом“ 1970-йилларда ёзилган ўзбек тилидаги энг таниқли тароналарнинг биридир. Қўшиқ бугунга қадар бир неча хонанда ва гуруҳлар, жумладан, Севара Назархон, Жаҳонгир Мирзо ҳамда „Серенада“ ва „Хўжа“ гуруҳлари томонидан кавер қилинган. Қўшиқ 2022-йил 7-апрел санасида эфирга узатилган „Артист“ кўрсатувининг 1-мавсумида иштирокчи Мираббос Қосимов томонидан эстрада йўналишда кавер қилиб куйланган[2]. Шунингдек, қўшиқ ўзбек ҳаваскор гитарачилари орасида оммалашган.

Манбалар

  1. ↑ Атаев, Нодир „Чалиш услублари“. Гитара чалишни ўрганамиз. Қаралди: 30-ноябр 2022-йил.
  2. ↑ YouTube logotipi Мираббос Қосимов - Бу оқшом (Артист СҲОУ 2022) ЁуТубеда

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия