Бубона '[1] (лотинча: Бубона) — Қадим римликлар динида учрайдиган йирик шохли қорамолларнинг маъбудаси-ҳомийси ҳисобланувчи персонаж, аммо унинг номи фақат Аврелий Августин асарида учрайди[2].

Августин ушбу маъбуда номи „Тангри шаҳри“ асарида икки марта тилга олади. Биринчи мартасида Рим динидаги теонимлари, яъни вазифалари мос келадиган кичик худоларни масхара қилар экан, Бубонни ҳам ёдга олади. У маъбуда исмини лотинча бос (буқа)[3] сўзидан (кўплик шакли бовис бўлин ҳар қандай қорамол маъносини билдиради, қаратқич келишикда эса бубус „Бубон“[4] га ўхшайди), бу сўз билан Августин маъбудани Беллона, Помон ва бошқаларга ўхшатган. Ҳозирги замон тадқиқотчилари ҳам бошқа динлар, масалан, Галлиc динидаги отлар маъбудаси Эпонада[5] ўхшашликларни топиб, буни тасдиқлайди[6]. Леонард Шмитз, Юнон ва Рим таржимаи ҳоллари ва мифологияси луғати мақоласида (1849-йилдан буён), Рим даврлардаги Бубон маъбудасини Эпона билан бир хил деб баҳолаган[1]. У келтирган барча парчалар Эпонага ишора қилади. Бу фикр бошқа нашрларда ҳам ўз ўрнини топган[7].

Августин иккинчи марта Бубонни римликларнинг турли вазифаларни бажарувчи маъбуд ва маъбудалари сирасида ёдга олади, яҳудийларда эса бу вақтда ҳамма нарса учун фақат ягона Тангри кифоя эди[2][8].

Георг Виссованинг фикрича, оқсоқол Плиний томонидан айтилган йирик шохли қорамол байрами (луди боум cауса) Бубонга бағишланган бўлиши лозим эди, чунки унда диний маросимларни ташкил этиб, ўтказганлар Бубетий деб аталган (бу сўз фақат Плинийдан маълум)[9][10][10].

ХВИИИ асрдаги паркларда кўпинча ўз вазифасига кўра ушбу ҳудудга мос келадиган классик худоларнинг ҳайкаллари жойлаштирилар эди: масалан, яйлов учун Силванас. Бубона эса „кичик қўйхоналар“ учун тавсия этилган маъбудалардан бири эди[11][12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Леонҳард Счмитз. Бубона // Диcтионарй оф Греэк анд Роман Биограпҳй анд Мйтҳологй, эд. бй Смитҳ, Wиллиам. Волуме 1. Ж. Wалтон, 1849, п. 515.
  2. ↑ 2,0 2,1 Бубона. Ин: Wилҳелм Ҳеинрич Росчер (Ҳрсг.): Аусфüҳрличес Лехикон дер гриэчисчен унд рöмисчен Мйтҳологиэ. Банд 2, 1, Леипзиг 1890, Сп. 193.
  3. ↑ Аврелий Августин. О Граде Божьем, ИВ, 24.
  4. ↑ Гиован Баттиста Пеллегрини, Топономастиcа италиана (Ҳоэпли, 1990), п. 64.
  5. ↑ Хавиэр Деламарре, Диcтионнаире де ла лангуэ гаулоисе (Éдитионс Эрранcе, 2003), пп. 163-164.
  6. ↑ Ҳендрик Wагенвоорт, "Дива Ангерона, „ ин Пиэтас: Селеcтед Студиэс ин Роман Религион (Брилл, 1980), п. 22.
  7. ↑ Ҳерманн Усенер, Гöттернамен: Версуч эинер Леҳре вон дер Религиöсен Бегриффсбилдунг (Франкфурт, 1896), п. 77-78.
  8. ↑ Аврелий Августин. О Граде Божем“, ИВ, 34.
  9. ↑ Плиний. Естественная история, ХВИИИ, 3.12.
  10. ↑ 10,0 10,1 Георг Wиссоwа, Религион унд Култус дер Рöмер (Мунич, 1902), п. 165.
  11. ↑ Баттй Ланглей, Неw Принcиплес оф Гарденинг, 1726.
  12. ↑ Марк Леоне, "Интерпретинг Идеологй ин Ҳисториcал Арчаэологй: Тҳе Wиллиам Паcа Гарден ин Аннаполис, Марйланд, " ин Идеологй, Поwер, анд Преҳисторй. Cамбридге Университй Пресс, 1984, п. 28.