Буча (украинча: Буча) – Украинанинг Киев вилоятидаги шаҳар. Маъмурий жиҳатдан Буча туманининг маъмурий маркази бўлиб хизмат қилади. Унда Украинанинг ҳромадаларидан бири бўлган Буча ҳромада маъмурияти жойлашган.[1] Унинг аҳолиси тахминан 36,971дир. Буча куни шаҳарда 11-13-сентябр кунлари нишонланади.[2]

Буча жанги 2022-йилда Россиянинг Украинага бостириб киришида Киев ҳужумининг бир қисми эди. Жанг 2022-йил 27-февралдан 2022-йил 31-мартгача давом этди ва Россия қўшинларининг олиб чиқилиши билан якунланди. Шаҳар мери Анатолий Федорукнинг хабар беришича, Буча 31-март ҳолатига кўра Россия қўшинларидан тўлиқ қайтариб олинган.[3] Украина кучлари Буча устидан назоратни қайта қўлга киритгандан сўнг, Россия ҳарбийлари томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлар ҳақида хабарлар ва гувоҳликлар айлана бошлади. Ушбу уруш жиноятлари биргаликда Буча қирғини деб номланади.[4]

Бучалик маҳаллий тарихчи Анатолия Зборовскийнинг сўзларига кўра, Буча яқин атрофдаги дарё – Буча дарёси шарафига номланган бўлиб, у қадимги даврларда дарё оқимларининг кучини билдирган.

Бир шаҳар афсонасига кўра, темир йўл вокзалини қуришда ишчиларга маош берилмагани учун улар катта жанжал ёки „буча“ (украинча: буча – жанжал). Темир йўл стансияси қуриб битказилганидан кейин қишлоққа ҳам шундай ном олди.[5]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Бучанская городская громада“ (ру). Портал об'єднаних громад України.
  2. ↑ „Буча Дай“. буча.cом.уа.
  3. ↑ „Кйив сателлите тоwн Буча реcаптуред бй Украине, маёр сайс“ (эн-УС). Яҳоо! Финанcе. Реутерс (2022-йил 2-апрел). Қаралди: 2022-йил 1-апрел.
  4. ↑ „Алмост 300 пеопле буриэд ин 'масс граве' ин Буча оуциде Кйив: Маёр“. Ал Арабия Энглиш. Агенcе Франcе-Прессе (2022-йил 2-апрел). Қаралди: 2022-йил 16-апрел.
  5. ↑ область. „Буча - Історична довідка » Бучанський міський сайт“ (ук). Бучанський міський сайт. Қаралди: 2022-йил 17-июл.