Буcкингҳам саройи (ББ: /ˈбʌкɪŋəм/)[1] — Лондон қироллик қароргоҳи ва Бирлашган Қироллик монархининг маъмурий штаб-квартираси[2]. Wестминстер шаҳрида жойлашган сарой кўпинча давлат тадбирлари ва қироллик меҳмондўстлиги марказида ҳисобланади.

Буcкингҳам саройи
Умумий маълумот
Тури Сарой
Шаҳар Wестминстер
Мамлакат Англия
Қурилиши бошланган 1703-йил
Қурилиши тугаган 1850-йил
Буcкингҳам Палаcе

Дастлаб Буcкингҳам уйи номи билан танилган. Бугунги кунда саройнинг марказида жойлашган бино 1703-йилда Буcкингҳам герцоги учун қурилган. У 1761-йилда қирол Жорж ИИИ томонидан қиролича Шарлоттанинг шахсий қароргоҳи сифатида сотиб олинган ва Қироличанинг уйи сифатида танилган. ХИХ асрда марказий ҳовли атрофида меъморлар Жон Неш ва Эдвард Блор томонидан учта бино қурилган. Буcкингҳам саройи 1837-йилда қиролича Виктория тахтга кириши билан Британия монархининг Лондондаги қароргоҳига айланди.

Сўнгги йирик қурилишлар ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида, қирол оиласи анъанавий тарзда халқни кутиб оладиган машҳур балконни қуриш билан якунланган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида немис бомбаси сарой ибодатхонасини вайрон қилади, ўша жойда Қиролича галереяси ҳам бўлган эди ва у галерия урушдан кейин 1962-йилда Қироллик коллексиясидаги санъат асарларини намойиш қилиш учун жамоатчиликка очилган.

ХИХ аср бошидаги асл интерер дизайнларининг аксарияти сақланиб қолган. Кўпгина кичикроқ қабул хоналари Бригҳтондаги Қироллик павилёнидан ва Карлтон уйидан олиб келинган мебел ва жиҳозлар билан ва Хитойнинг регенcй услубида жиҳозланган. Саройда 775 та хона мавжуд ва сарой бог` Лондондаги энг катта хусусий боғдир. Саройда расмий ва давлат кўнгилочар тадбирлари учун фойдаланиладиган хоналар мавжуд бўлиб ҳар йили август ва сентябр ойларида ва қиш ва баҳорнинг айрим кунларида жамоатчиликка очиқ.

Манбалар

  1. ↑ „Буcкингҳам“. Cоллинс Диcтионарй. Қаралди: 2021-йил 22-май.
  2. ↑ „Буcкингҳам Палаcе“. Роял Ҳоусеҳолд (2015-йил 12-ноябр). Қаралди: 2016-йил 21-апрел.