Буда қамали Усмонийлар империяси томонидан олиб борилган ҳарбий операция бўлиб, унинг мақсади Буда шаҳрини эгаллаб, унга Жоҳн Зáполяни ҳукмдор сифатида тайинлаш эди.

Буда қамали
Венгриядаги кичик жангнинг бир қисми
Габсбург–Усмонийлар уруши (1529–1533)
Саналар 1529-йил 26-август – 8-сентябр
Уруш ери Буда, Венгрия
Натижа Усмонийларнинг ғалабаси
Қўмондонлар
* Фердинан И * Сулаймон И

Фердинанд И 1527-йил сентябр ойида Жон Зáполяни мағлуб этишга муваффақ бўлди ва ноябр ойида тахтга ўтирди. Зáполя Венгрия тахтига даъвосидан воз кечмади ва шу сабабли султон Сулаймонга унинг ҳуқуқларини тан олишини сўраб мурожаат қилди, бунинг эвазига эса солиқ тўлашни ваъда қилди[1]. Сулаймон феврал ойида Зáполяни вассали сифатида қабул қилди ва 1529-йил май ойида Сулаймоннинг шахсан ўзи юриш бошлади.

26-27-август кунлари Сулаймон Буда атрофини ўраб олди ва қал’ани қамал қилишни бошлади. 5–7-сентябр кунлари Усмонийлар артиллерияси томонидан амалга оширилган кучли тўп ва ўқ-дори зарбалари натижасида деворлар вайрон қилинди[2]. Усмонийларнинг ҳарбий тайёргарлиги, узлуксиз ҳужумлари ҳамда артиллерия зарбалари сабаб бўлган жисмоний ва руҳий босим ўз самарасини берди. Немис ёлланма аскарлари таслим бўлиб, қал’ани 8-сентябр куни Усмонийларга топширди[2]. Жон Зáполя Сулаймоннинг васалли сифатида Буда ҳокими этиб тайинланди.

Фердинанд мағлуб бўлгач, унинг тарафдорлари шаҳарни хавфсиз тарк этишлари ваъда қилинган бўлса-да, Усмонийлар қўшинлари уларни шаҳар деворлари ташқарисида қириб ташлашди. Ушбу ғалабадан сўнг султон Сулаймон бошчилигидаги Усмонийлар армияси Вена шаҳрига юриш қилиб, шаҳарни қамал қилди.

Манбалар

  1. ↑ Бонней, Ричард. "Сулеиман И („тҳе Магнифиcент“)(1494–1566)." Тҳе Энcйcлопедиа оф Wар (2011)
  2. ↑ 2,0 2,1 Весзпрéмй, Лáсзлó. „Буда: Фром а Роял Палаcе то ан Ассаултед Бордер Cастле, 1490–1541.“ Ин Медиэвал Буда ин Cонтехт, пп. 495-512. Брилл, 2016