Будапешт университети, Лоранд Этвеш номидаги Будапешт университети — Венгриядаги энг йирик университет. 1635-йил асос солинган. 1949-йил унтга Венгриянинг физик олими Л. Этвеш (1848—1919) номи берилган. Будапешт университети сиёсий фанлар ва ҳуқуқ, табиий фанлар, математика, ижтимоий фанлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 10 мингга яқин талаба таълим олади. Унтда бир қанча илмий тадқиқотлар институтлари, ботаника боғи, биология тажриба стансияси бор. Кутубхонасида 5 млн.га яқин асар сақланади.

Асос солинган санаси 1635-йил

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил