Budeshuri tetri
Будешури тетри — хўраки, винобоп ўртапишар узум нави. Ватани Грузия. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Тупи ўртача ўсади. Гули икки жинсли. Барги (диаметри 14—16 см) уч, беш бўлмали, арра тишли, туксиз. Узум боши силиндрконус симон (бўйи 11—17 см, эни 8—12 см), ўртача тиғиз, вазни 200—250 г. Ғужуми ўртача (диаметри 9–14 мм), тухумсимон, сарғишяшил, пўсти юпқа. Эти ширали. Меваси фаол ҳарорат йиғиндиси 3000—3200° бўлганда 140—150 кун (авг.)да пишади. Таркибида 17—19% қанд бор. Ҳосилдорлиги 90—100 с/га. Бу нав Ўрта Осиё, Шим. Кавказ ва Украинада тарқалган. Суғориладиган ерларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида раёнлаштирилган. БУДЙОННИИ Семён Михайлович [1883.13(25).4, Козюрин хутори (ҳозирги Ростов вилояти, Пролетар тумани)— 1973.26.10, Москва] — шўро армияси қўмондони. Маршал (1935), уч марта Қаҳрамон унвони берилган. Фуқаролар урушида отлиқ аскарлар корпуси командири, сўнгра 1Отлиқ армия қўмондони (191923). 193941-йилларда мудофаа халқ комиссарининг ўринбосари. 1941—45 йиллардаги урушда Жан.Ғарбий ва Шим. Кавказ йўналишлари қўшинларига, Резерв ва Шим. Кавказ фронтларига (194142) қўмондонлик қилиб, ўзининг лаёқациз лашкарбоши эканлигини кўрсатган. 1943— 53 йилларда Қизил армия отлиқ аскарлари қўмондони. Б. ўз отлиқ армияси билан 192023-йилларда Туркистон ўлкасида бўлиб, бу ерда болшевиклар ватанпарвар истиклолчиларга қарши олиб борган жангларда фаол қатнашган ва кўплаб бегуноҳ кишиларнинг қонини тўккан. 1930—40 йилларда у ҳарбийлар орасида ўтказилган умумий қатағон ташкилотчиларидан бири.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |