Budinlar
Будинлар — Скифияпа яшаган кўп сонли кўчманчи қабилаларнинг умумий номи. Геродотнинг ёзишича, будин кўзлари мовий, сочлари малла кишилар бўлиб, сармапиарга қўшни ерларда ҳаёт кечирганлар. Будин ерларида ёғочдан қурилган ҳарбий истеҳкомлар кўп бўлган, улар скифларнинг Доро И га қарши урушларида қатнашган. Илмий адабиётда Будин яшаган ерлар Шарқий Европанинг Днепр дарёси билан Волга дарёси оралигида деб кўрсатилади. Ўрта Донда сақланиб қолган мозорқўрғонлар будинга тегишли бўлиши мумкин. Будиннинг қайси элатга мансуб эканлиги аниқланмаган. Тадқиқотчилардан айримлари уларни мордваларга, баъзилари эса славянларга мансуб деса, бошқалари форс қабилаларидан бири деб ҳисоблайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |