Буджет дотацияси — (лот . дотатио ҳадя, хайр эҳсон) ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари бн даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти бн ажратиладиган пул маблағлари („ Бюджет тизими тўғрисида“ ги ЎзР Қонунининг 3-м.си). Бюджетни тартибга солишнинг ушбу услуби бир қанча камчиликларга эга бўлиб, бунга бюджетларда назарда тутилган тадбирларни маблағ бн узлуксиз таъминлаб туриш учун жойларда бюджетлардан қўшимча даромадларни юналтиришда давлат ҳокимияти маҳаллий органлари манфаатдорлиги ва молия органлари жавобгарлиги пасайишини киритиш мумкин. Бундан ташқари, дотация қуйи бюджетнинг ижросини юқори бюджетга даромадларнинг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишига қарам қилиб қуяди, мана шу даромадлар ҳисобидан дотация суммалари ўтказилади. Шу боисдан, бюджетни тартибга солиш услуби сифатида дотация фақат шундагина қўлланиладики, унинг ҳудудида йўналтириладиган барча тартибга солувчи даромадлар қуйи бюджетга берилаётганида бириктирилган ва тартибга солувчи даромадлар умумий суммаси режалаштирилган барча харажатларни қопламаган, яъни бюджетни дефицициз мувозанатлаштиришнинг бошқа барча услублари тугаган бўлса[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси