Budjet jarayoni
Буджет жараёни — давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган жараёни („Бюджет тизими тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси). — Бу фаолият босқичма — босқич амалга оширилади ва ҳар йили такрорланиб туради . Буджет жараёни босқичларининг давомийлиги бюджет лойиҳасини тайёрлашдан бошлаб бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш жараёнига қадар бўлган муддат уч йилни ташкил этади. Буджет жараёнининг мазмуни мамлакатнинг давлат ва бюджет тузилиши, давлат ҳокимияти органларининг бюджет ҳуқуқлари билан белгиланади[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |