Буджет ссудаси – юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент – юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ („Бюджет тизими тўғрисида“ ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси).  Буджет ссудаси кечиктириб бўлмайдиган биринчи навбатдаги тадбирларни молиялаштиришни таъминлаш учун берилади . Улар : а) даромадлар тушумлари билан харажатларни амалга ошириш ўртасидаги режали вақтинча узилишларини қоплаш учун; б) даромадлар тушумлари билан харажатларни амалга ошириш ўртасидаги амалдаги вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун; в) ҚР бюджети ва маҳаллий бюджетлар режали харажатларини мақсадли молиялаштириш схемаларини амалга ошириш учун ажратилади . Ссудалар жойлардаги ҳокимият ижроия органлари раҳбарларининг ёзма мурожаати бўйича берилади. Улар ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлари ва Тошкент шаҳри Ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жўнатилади, туманлар ва шаҳар ҳокимлари эса юқори ҳокимият органларига юборади. Бюджетга даромадлар келиб тушмаган ёки бюджет харажатларини олдиндан молиялаштириш зарурати туғилган ҳолатлар ҳамда қабул қилинган чоралар тегишли бюджет даромадлари ва харажатлари мувозанатини таъминламаган шароитлар ссуда берилиши учун мурожаатга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси