Буджет субвенсияси — (лот . субвенире — ёрдамга келмок; инг . субвентион) — қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти бн юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шартида ажратиладиган пул маблағлари („Бюджет тизими тўғрисида“ ги ЎзР Қонунининг 3-м.си). Буджет субвенсияси муайян бир тадбирни молиялаштириш учун ажратилади ва ундан мақсадли фойдаланиш тартиби бузилган ҳолда, қайтарилиши лозим. Бир қанча мамлакатларда, мас., АҚШ, Италия, Германия, Японияда Буджет субвенсияси маҳаллий бошқарув органларига марказдан тасдиқланган, ўз ташаббуси бўйича амалга ошириладиган муайян дастурлар ёки лойиҳаларни молиялаштириш учун берилади. Буджет субвенсияси бюджет дотациясидан фарқли равишда қатъий мақсад йўлида ва белгиланган муддат ичида сарфланиши керак[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси