Budjet tizimi
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Буджет тизими — мамлакат ҳудудида амал қилувчи барча бюджетлар мажмуи. Буджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принсипларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Молия йилига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда амалга оширилади („Бюджет тизими тўғрисида“ ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси). Буджет тизимининг асосий принсиплари қуйидагилардан иборат:
- бюджет таснифи тизими, ҳисоб — бюджет хужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги;
- бюджет тузилишининг Ўзбекистон Республикаси маъмурий — ҳудудий тузилишига мувофиқлиги;
- турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги;
- Давлат бюджети баланслилиги; давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатларини йўналишлари (моддалари) бўйича режалаштириш;
- Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида ва харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга ошириш;
- барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги („Бюджет тизими тўғрисида“ ги ЎзР Қонунининг 5-м.си)[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси