Буэнос Айрес — Аргентина давлатининг пойтахти. Шаҳарнинг тўлиқ номи: Cиудад Аутóнома де Буэнос Аирес (Буэнос Аирес Автоном шаҳри) дир.

Буэнос Айрес
Buenos Ayresning bayrogʻi
Байроқ
Buenos Ayresning rasmiy gerbi
Герб
34°35′59″С 58°22′55″W / 34.59972°С 58.38194°W / -34.59972; -58.38194
пойтахт
Асос сана 1536
Ҳукумат
 • мер Ҳораcио Родрíгуэз Ларрета
[[Филе:|290пх|Буэнос Айрес харитада]]


Буэнос-Айрес — Аргентина пойтахти, муҳим иқтисодий, сиёсий ва маданий-маъмурий марказ. Расмий чегараси федерал пойтахт округи ҳисобланади. ЛаПлата қўлтиғининг ўнг соҳилида жойлашган. Аҳолиси 6 млн., шаҳар атрофи билан 11,8 млн. киши (1999). Ўртача температураси январда 22°, июлда 10°, йилига ўртача 1000 мм ёғин бўлади.

1536-йилда испан босқинчиларининг сардори Педро Мендос томонидан асос солган. 1541-йилда испанлар индейсларнинг зарбасига бардош беролмай, шаҳарга ўт қўйиб вайрон қилишган. 1580-йил шаҳар қайта қурила бошлади. 1776-йилдан ЛаПлата вице қироллиги пойтахти бўлди. 1816-1826 йилларда шаҳар ЛаПлата Бирлашган провинсиясининг, 1880-йилдан эса Аргентинанинг пойтахти бўлди.

Шаҳар йирик темир йўл тугуни (ундан 18 томонга темир йўл кетган) ва денгиз порти (юк тушириш ва ортиш йилига 20 млн.тонна), Жанубий Америкадаги ҳаво йўлларининг маркази, халқаро Эсейс аэропорти бор. Мамлакат импортининг 85%и, экспортининг 43%и шаҳар орқали ўтади. Мамлакат саноат маҳсулотининг деярли 50%и шаҳарда ишлаб чиқарилади. Саноатнинг асосий тармоқлари: озиқ-овқат ва енгил саноат. Машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, электротехника, фармацевтика, ёғоч тилиш, семент заводлари бор. Университет (1821-йилдан), илмий муассасалар (адабиёт, иқтисод, ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар академиялари), Аргентина миллий кутубхонаси, 30 музей, 40 дан ортиқ театр, консерватория (1893-йил), телемарказ, метрополитен, ботаника боғи бор. Шаҳарда ахолией испан тилида сўзлашадиган Лотин Америкаси давлатлари учун китоблар босиб чиқарилади. Шаҳарда кўп қаватли, ойна ва темирбетондан қурилган меҳмонхона, банк каби маъмурий бинолар кўп. Меъморий ёдгорликларидан Буэнос-Айрес шаҳрининг марказий кўчаларидан бири Сан-Игнасио черкови (1710—1734), ратуша (1725—1754), собор (1804), „Колон“ театри (1909) бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар