Буфер (ингилизча буффер, бйфф — зарбани юмшатиш) — транспорт воситалари (локомотивлар, вагонлар ва бошқалар) да пайдо бўладиган зарбаларни юмшатувчи мослама. Мае, вагонлар орасида ҳосил бўладиган бўйлама зарбаларни ўзига қабул қилади ва юмшатади. Бундай Буфер вагоннинг олд ва орқа томонига иккитадан ўрнатилади. Одатда, буфер учи сферик шаклда бўлади, пишиқ пўлатдан тайёрланади. Автомобил буфер автомобил бехосдан бирор тўсиққа урилганда пайдо бўладиган зарбаларни юмшатади. Бундай буфер бампер деб аталади. Резина ёки пластмасса (ба’зан, пўлат) дан тайёрланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил