Bugʻ qozoni


Буғ қозони — ёқилғи ёққанда ўчоқда ажраладиган иссиқлик ҳисобига босими атмосфера босимидан юқори бўлган буғ олинадиган қурилма. Кўпчилик Буғ қозони да иш жисми сифатида сув ишлатилади. Буғ қозони икки йўналишда ривожланган: 1) газ қувурли қозонлар яратилган (бунда силиндрик қозонга аввал учтагача катта диаметрли ўт қувурлар, сўнгра ўнлаб кичик диаметрли тутун қувурлари қўйилган); 2) қозонни ташкил этувчи силиндрлар сонини кўпайтириш йўли билан сув қувурли қозонлар яратилган. Аввал нисбатан катта диаметрли силиндрлар сонини 3—9 тагача оширилган (батареяли қозонлар), кейинчалик диаметрлари унча катта бўлмаган ўнлаб ва юзлаб силиндрлар ўрнатилган. Улар сув қайнатиш қувур (труба)лари ҳисобланади. Кичик диаметрли силиндрлар дастлаб горизонтга нисбатан 12° гача бурчак остида қия ўрнатилиб, камералар ёки сексиялар воситасида бир тўп қилиб бирлаштирилади ва устида жойлашган горизонтал барабанларга бириктирилиб, горизонтал сув қувурли қозонлар яратидси. Кейинчалик тўғри қайнатиш қувурлари тик ёки қия ўрнатилиб, булар воситасида юқориги ва пастки горизонтал барабанлар бирлаштирилди; тўғри қувурлар билан алмаштирила бошланди, қозон барабанларининг сони эса тобора камайтирилди. Ҳозирги вертикал сув қувурли қозонларда фақат 1 ёки 2 барабан бўлади. Тўғри оқимли барабансиз қозон ҳам сув қувурли қозон ҳисобланади. Буғ қозони ривожланиши билан бир қаторда қозон агрегатларининг буғ ҳосил қилиши, буғ параметрлари ва ундаги ф.и.к. ҳам оша боради. Қозон агрегатларининг ф.и.к. 9395%, буғ ҳосил қилиши 2500 т/ соатгача (тра 570° ва буғ босими 25 МПа бўлганда) етади.[1]
Яна қ.
Манбалар
- ↑ "Буғ қозони" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |