Буғ тақсимлаш — буғ машинаси силиндрига янги буғ бериш ва ундан ишлатилган буғни чиқариш жараёнларини бошқариш. Силиндрнинг киритиш ва чиқариш каналларини золотниклар, клапанлар, бевосита поршеннинг ўзи (тўғри оқимли машиналарда) ёки жўмраклар ёрдамида (поршеннинг ҳаракат қонунига аниқ амал қилган ҳолда) навбатма-навбат очиб ва ёпиб амалга оширилади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Буғ тақсимлаш" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил