БУҒДОЙ ТРИПСИ (Ҳаплотҳрис тритиcи Курд.) — трипслар туркумига мансуб ҳашарот. Буғдой трипси нинг бўйи 1,5–2 мм. Личинкаси тупроқда қишлайди. Апрелда вояга етади. Эрта баҳорда ҳарорат 8— 10° га етганда барг қўлтиқларида озиқлана бошлайди, барг қўлтиғига кириб олиб, юқорига кўтарилади ва барг учи ширасини сўради. Натижада барг учидан қурийди, бошоқ нормал ривожланмайди. Одатда, Буғдой трипси барг томирлари бўйлаб ғуж бўлиб ётади. Тухумини бошоққа ёки ундаги қилтиқларга биттадан ёки тўптўп қилиб қўяди. Буғдой трипси ни йўқотиш учун ҳосил йиғиб олингандан кейин буғдойпояни суғориш ва ерни ҳайдаш тавсия қилинади.

Буғдой трипси
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил