Буғлатиб совитиш — саноат печлари (домна, мартен ва бошқа печлар)нинг қисмларини совитиш усули; иши печ совиткичларининг берк тизимларида айланадиган сувнинг буғланиш иссиқлигидан фойдаланишга асосланган. Трубани қуйқа ҳосил бўлиш ва занглашдан сақлаш учун кимёвий тозаланган сув ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Буғлатиб совитиш" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил