Буғра — эркак туя. Оғир юк кўтарадиган, бичилган туя. У яғмо қабиласининг тотеми ҳисобланган. Қарлуқ-Қорахонлар ҳоқонлари „буғра“ унвони билан улуғланган. Хорун Буғрахон, Муҳаммад ибн Юсуф Буғрахон, Иброҳим ибн Наср Буғрахон ва бошқалар. Бу унвон асосан Сатук Буғра Қорахон (930-955) давридан бошлаб кўпроқ учрайди.

Адабиётлар

  • Н. Б. Рабғузий. Қисаси Рабғузий.
  • Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд.