Буғу куни — Ненец автоном округи ва Коми республикасидаги буғучилик хўжаликлари ишчиларинг касб байрами. 2-август куни Илйин куни билан бирга нишонланади. Буғу кунини нишонлаш бугу' подаларини ёзги яйловлардан қишлаш учун махсус яйловларга кўчириш бошланган кунга тўғри келади.

Тарихи

1932-йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанбаси Буғу куни сифатида нишонланган. 1958-йилдан 1994-йилгача байрам Буғубоқар куни деб номланган (Ямало-Ненец автоном округида ҳозир ҳам шундай ном билан аталади). Буғу кунини 2-августда нишонлаш расман 2007-йилда белгиланган[1].

Байрам

Узоқ вақт давомида байрам қилиниши туфайли тантаналар ўтказиладиган анъанавий жойлар ҳам белгиланган. Буғу кунининг мажбурий қисми — биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар натижалари, қишлов кампанияси натижалари, катта ва ёш буғуларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар сарҳисобига доир йиғилиш ўтказилишидир. Буғу кунида давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг юқори мансабдор шахслари ва буғу чорвадорлари ўртасида амалий учрашувлар ҳам ўтказилади. Баъзан Буғу куни тантаналарига бошқа маросимлар (тўйлар, юбилейлар, оқсоқолларни эъзозлаш ва ҳоказо) уланиб кетади.

Байрам кунлари буғучилар оромгоҳларида миллий спорт турлари бўйича мусобақалар — чаналар узра сакраш, қозиққа арқон улоқтириш, буғу чаналарида югуриш, миллий кураш мусобақалари ўтказилади. Бундан ташқари, халқ бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари ва халқ сайиллари ташкил этилади. Савдо-сотиқ ва байрам зиёфатлари уюштирилади. Шунингдек, буғучилар ва уларнинг оилалари тиббий кўрикдан ўтказилади[2].

Яна қаранг

Манбалар

Адабиётлар

  • Ненецкий автономный округ. Энциклопедический словарь. М.: Аванта+, 2001. ИСБН 5-8483-0040-2. 

Ҳаволалар