Буғучалар, канчиллар (Трагулидаэ) — жуфт туёқлилар туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласи. Африка Б. и (Ҳемосчус) ва Осиё Б. и ёки канчиллари (Трагулус) деган иккита уруққа бўлинади. Африка Б.ининг фақат битта тури (Н. ақуатиcус) бор. У Африканинг тропик ўрмонларида яшайди. Осиё Б.и ёки канчилларнинг Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда тарқалган 3 тури бор. Буг'учаларнинг тузилиши буғуга ўхшайди, лекин ундан кичик бўлади. Катталиги қуёндек келади. Шохи бўлмайди, оёқларида тўрттадан бармоқлар бор. Б.нинг энг машҳури Ява буғучаси ёки канчилидир (Т. жаваниcус). Унинг бўйи 40 см, думи 4 см ча. Ўзи жуда чиройли. Бош томони оч жигарранг, бикини сариқ, елкаси қорамтир. Эркагининг тиши 3 см ташқарига чиқиб туради. Ўрмон ва бутазорларда яшайди. У тунги ҳайвон. Ўсимлик ва мевалар билан озиқланади, 2 та бола туғади. Гўшти юмшоқ ва мазали.

Буғучалар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил