Bugatey
"Бугатей"- шеър тури. Бу шеър тури кўпроқ ашула қилиб айтилади ва ўзига хос шеърий шакл ва элементларга эгадир. Жумладан, „бугатей“нинг икки бошланиш мисралари „сар“ деб аталди ва у қўшиқда алоҳида ўзига хос бир оҳанг билан айтилади. Бу бош икки мисра ёки байт -"сар" бир-бири билан қофияланиб, бир хил бўғинга эга бўлади. Бу икки мисрадан кейин банд бошланади. Бу банд уч қатор мисрадан иборат бўлиб, учаласи ҳам қофияланади. Тўртинчи мисра эса юқоридаги сарнинг биринчи мисрасини қофияда қайтаради. Одатда бугатейнинг ҳам ҳар бир мисраси ўн бўғиндан иборат бўлиб, олтинчи мисрадан бошлаб сар такрорланади, яъни қуйидагича:
а——————— а——————— б——————— б——————— б——————— а——————— а———————
Адабиётлар
Афғонистон халқи фолклори ва мумтоз адабиёти тарихи