Bugatti Vision Gran Turismo
Бугатти Висион Гран Турисмо - Бугатти томонидан Франсиянинг Молшеим, Алсаcе шаҳарларида ишлаб чиқарилган бир ўриндиқли консептуал автомобил. Автомобил #имагинеБугатти деб номланган тизер трейлери чиққанидан бир ой ўтиб, 2015-йил Франкфурт Мотор Шоwда тақдим этилган[1]. Автомобил Висион Гран Турисмо лойиҳаси доирасида қурилган ва кўриниши Бугатти Чирон дизайнидан илҳомланиб яратилган. Машинанинг ранг схемаси 1937-йилда Ле Мансда ғолиб чиққан Бугатти Тйпе 57 пойгачисига асосланган. Фақат бир дона Висион Гран Турисмо мавжуд[2]. Автомобилнинг нархи 5 160 000 АҚСҲ долларидан 18 000 000 АҚСҲ долларигача баҳоланмоқда[3].
| Бугатти Висион Гран Турисмо | |
|---|---|
|
Халқаро автомобил фестивали (2016-йил) | |
| Ташқи кўриниши | |
| Ишлаб чиқарувчиси | Бугатти |
| Ишлаб чиқариш | 2015 |
| Ассамблея | Молшеим, Алсаcе, Франсия |
| Дизайнери |
|
| Автомобил тартиби | Ўрта двигател, тўртала ғилдирак қуввати |
| Қувват ўтказгич | |
| Двигатели | 8.0 Л (488 cу ин) тўртта турбо қувватлагич W16 |
| Қуввати |
|
| Ҳаракат узатиш механикаси | 7 поғонали жуфт туташувли узатмалар қутиси |
| Ўлчамлари | |
| Cурб | 1,724 кг (3,800 лб) |
| Хронологияси | |
| Ҳозирги моделлари | Бугатти Чирон |
Хусусиятлари
Ачим Ансчеидт, Саша Селипанов, Этиэнне Саломе ва Франк Ҳейл томонидан ишлаб чиқилган Висион Гран Турисмо йўл автомобили ва Ле Манс прототипининг кўринишини бирлаштирган икки эшикли консепт автомобил. Турисмо Висион Гран Турисмо лойиҳаси таркибига киради[4]. Висион Гран Турисмо 8,0 литрли тўрт турбо қувватлагичга эга, W16 двигателини ўз ичига олади. Энг юқори тезлик ҳақиқий айланма ё`лда ҳисобланмаган, лекин виртуал Cирcуит де ла Сартҳе симуляторидан фойдаланган ҳолда ҳисобланган тахминий максимал тезлик 447 км/ҳ (278 мпҳ) га тенг[5][6]. Турисмода етти поғонали жуфт туташувли узатмалар қутиси қўлланилган, у барча тўртта ғилдиракка ҳам қувват етказиб беради. Шунинг учун, Висион Гран Турисмо тўртала ғилдирак қувватига эга автомобил ҳисобланади. Автомобилни ишлаб чиқаришда Бугатти Чирон шассисидан фойдаланади. Шунингдек, автомобил кузови учун углерод толали конструксия ва мустақил суспензиядан фойдаланилган. Кўпгина аэродинамик хусусиятлар: биринчи навбатда Висион Гран Турисмо корпуси бўйлаб қопланган углерод толаси, Ле Манс прототипи услубидаги акула сузгичи, фаол орқа қанот, катта олд бо`лак, ён ҳаво қабул қилиш, бир нечта НАCА каналлари ва Деуцче Тоуренwаген Мастерс услубидаги ҳавони кесувчи қисмлари мавжуд[7][8].
Эгалик
Висион Гран Турисмонинг сервис хизмати 20 000 АҚСҲ долларига ва битта қўшимча шиналар тўплами эгасига 93 000 АҚСҲ долларига тушади[3]. Шунингдек, Висион Гран Турисмо фойдаланувчининг қўлланмалари, калитлари ва қисмлари учун қутини ўз ичига олади. Бундан ташқари, унда ғилдирак марказий қулф гайкасини олиб ташлагич, изоляцияланган кабеллар, тўртта масофавий калитлар (суспензия созланиши учун иккита калит, чироқлар ва спойлер созланиши учун иккита калит) ва антенна бўлаги мавжуд[9]. Висион Гран Турисмо тақдим этилганидан бери дунёда фақат икки киши унга эгалик қилади. Автомобил дастлаб Саудия Арабистони шаҳзодаси Бадр бин Сауд томонидан яширин таклиф орқали Висион Гран Турисмо билан бир хил ранг схемасини ўз ичига олган, Бугатти Чирон билан бирга сотиб олинган[10]. Кейинчалик, машина Тиллийс компанияси раҳбари ва компаниянинг стратегик ишлар бо`йича ходими Ҳезй Шакедга сотилган[2].
Медиа
Висион Гран Турисмо Полйпҳонй Дигитал ўйинида "Гран Турисмо Спорт" Х гуруҳи автомобили (Висион Гран Турисмо лойиҳаси автомобиллари ва ўйиннинг бошқа тоифаларига мос келмайдиган автомобиллар учун ишлаб чиқилган гуруҳ) ва 1-гуруҳ автомобили (прототип пойга машиналари учун ишлаб чиқилган гуруҳ) сифатида тақдим этилган[5]. У яна Гран Турисмо 7 да Гроуп 1 версияси билан бирга пайдо бўлди. "Гранд Тҳефт Ауто Онлине" да сохта Труффаде Неро Cустом дизайни белгилари Висион ГТ га асосланган. Висион Гран Турисмо 2021-йилги Янги йил янгиланишининг бир қисми сифатида "Аспҳалт 8: Аирборне" га ҳам қўшилди. Бироқ, охир-оқибат Гамелофт ва Полйпҳонй Дигитал ўртасидаги лицензияга оид келишмовчиликлар туфайли 2023-йилги Ҳеллоуин янгиланишида олиб ташланди.
Манбалар
- ↑ Бугатти (2015-08-13), #имагинеБугатти, қаралди: 2017-11-22
- ↑ 2,0 2,1 „Сауди Принcе буйс Бугатти Чирон анд Висион Гран Турисмо“ (эн). Қаралди: 2017-йил 11-январ.
- ↑ 3,0 3,1 „Сет Оф Спаре Тирес Фор Тҳе Бугатти Висион ГТ Cост $93,000“ (эн). Мотор1.cом. Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.
- ↑ Бугатти (2015-10-05), Макинг оф тҳе Бугатти Висион Гран Турисмо, қаралди: 2017-11-21
- ↑ 5,0 5,1 „Бугатти Висион Гран Турисмо - гран-турисмо.cом“ (эн-УС). гран-турисмо.cом. Қаралди: 2017-йил 21-ноябр.
- ↑ „Тҳис ис тҳе Бугатти Висион Гран Турисмо wитҳ 250мпҳ топ спеэд“ (эн-УС). БМW БЛОГ (2015-йил 18-сентябр). Қаралди: 2017-йил 21-ноябр.
- ↑ „Бугатти Пиcтурес | Пҳото Галлерй | Cар анд Дривер“ (эн). Cар анд Дривер. Қаралди: 2017-йил 21-ноябр.
- ↑ „Тҳис ис тҳе Бугатти Висион Гран Турисмо, анд ит'лл до 250мпҳ+“ (эн). www.топгеар.cом. Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.
- ↑ ТҳеСтрадман (2017-11-01), Меэт тҳе неw оwнер оф тҳе БУГАТТИ ВИСИОН ГРАНТУРИСМО!!!, қаралди: 2017-11-22
- ↑ „Бугатти Чирон анд Висион ГТ Солд то тҳис Гуй фор Ҳоw Муч?“ (эн-УС). Аутофлуэнcе (2016-йил 1-сентябр). 2016-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-ноябр.