Буж (франс. боудиэ—зонд) — жарроҳлик асбоби; одам организмидаги чандиқланиб торайиб қолган найсимон аъзолар (қизилўнгач, сийдик йўли ва бошқалар)ни кенгайтириш ва текшириш учун ишлатилади. Буж йўғон ва ингичка бўлиб, металл, каучук, пластмассадан ясалади. Эластик ҳамда юмшоқ бўлади. Ҳар бир бемор учун махсус йўғонликдаги буж танлаб олинади. Қулоқ, ҳиқилдоқ, кекирдак, шунингдек қизилўнгач ва қон томирлари бужии ҳам бор. Буж ишлатишдан олдин стерилланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил